Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Telegram пуллик обунасини ишга туширди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишМессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором
Мессенджер Telegram может быть заблокирован Роскомнадзором - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2022
Oбуна бўлиш
Telegram Premium обуначилари 4 ГБгача бўлган файлларни юклаб олиши мумкин бўлади.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Telegram мессенжери фойдаланувчиларга қўшимча функциялардан фойдаланиш имконини берувчи пуллик Premium обунасини ишга туширди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати маълум қилди.
Telegram Premium нархи ойига 5 $ бўлади.
Пуллик обунага уланган фойдаланувчилар қуйидаги имкониятларга эга бўлиши мумкин:
· 4 ГБгача бўлган файлларни юклаб олиш;
· медиа ва ҳужжатларни максимал тезликда юклаш;
· мингта каналга обуна бўлиш;
· овозли хабарларни матнга айлантириш;
· обуначилар сони кўп бўлган оммавий каналларда рекламани ўчириш;
· ноёб стикерлар ва реакцияларни юбориш;
· премиум стикерлар;
· диалогларнинг кенгайтирилган бошқаруви;
· профил белгиси;
· анимацион аватарлар.
Пуллик обунага уланмаган фойдаланувчилар одатдагидек 2 ГБ гача бўлган медиа материалларни жўнатиши мумкин бўлади. Илова хотираси Telegram’дан фойдаланувчи ҳар бир киши учун чексиз бўлиб қолмоқда.
Қайд этилишича, бу иловани сақлаш харажатларининг бир қисмини қоплайди ва ишлаб чиқувчиларга келгусида ҳам фойдаланувчиларга чексиз ва бепул хизмат кўрсатишда давом этиш имконини беради.
Telegram’нинг хабар беришича, мессенжернинг фаол фойдаланувчилари сони ойига 700 миллион кишидан ошган ва бу йил илова дунёдаги энг кўп юклаб олинган иловалар бешлигига кирган.
Маълумот учун, илова асосчиси Павел Дуров 10 июнь куни пуллик обуна ҳақида эълон қилиб, мессенжер реклама берувчилар томонидан эмас, биринчи навбатда унинг фойдаланувчилари томонидан молиялаштирилиши кераклигини таъкидлаган эди.
Янгиликлар лентаси
0