Дунёда

Украина ЕИга ҳеч қанақасига мос эмас – Володин

© Sputnik / Владимир Федоренко / Фотобанкка ўтишПленарное заседание Госдумы РФ
Пленарное заседание Госдумы РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Володиннинг айтишича, Украина на Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун, на номзод мақомига ҳеч қанақасига мос келмайди.
ТОШКЕНТ, 20 июн — Sputnik. Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володиннинг айтишича, Украина Европа Иттифоқига аъзо бўлишга ҳам, номзод мақомини олишга ҳам мос эмас.

“Украина на Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун, на номзод мақомига ҳеч қанақасига мос келмайди. Коррупция, кенг тарқалган жиноят, олигархик ҳокимият ва вайрон бўлган иқтисодиёт – булар замонавий Украинанинг ўзига хос хусусиятлари. Европа буни яхши тушунади, лекин уларда Россияни заифлаштириш истаги устунлик қилади”, деди Давлат Думаси спикери.

Володин Европа Иттифоқига номзод мақомини Украинадан кўра кўпроқ кутаётган бошқа давлатларни ҳам эслади. Улар орасида 1987, 2004 ва 2008 йиллардан бери навбатда турган Туркия, Шимолий Македония ва Черногория ҳам бор.
“Бугунги кунда Европа Иттифоқига аъзо бўлишни кутаётган бешта номзод бор…”, дейди у.
Дума спикерининг сўзларига кўра, “Украинанинг ўзини-ўзи йўқ қилиш ҳали ҳам давом этмоқда”.
“Ғарб Россияга қарши охирги украиналик қолгунча курашяпти. Улар муваффақиятга эришмайди. Шунинг учун Вашингтон ва Брюссель жанговар ҳаракатлар давом этиши учун ҳамма нарсани қилишга тайёр. Украинага Европа Иттифоқига қўшилиш учун номзод мақомини бериш тўғрисидаги қарорнинг сабаби шу”, деди Володин.
Унинг таъкидлашича, Украина учун натижа қайғули бўлади.
“Қарор қабул қилиш маркази расман Брюсселга кўчирилади. У [Украина] ниҳоят ўз мустақиллигини йўқотади”, деди Володин.
Аввалроқ, президент Владимир Путин Россия Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига мутлақо қарши эмаслигини, ЕИ давлатларининг ўзлари бу улар учун қанчалик мос эканини аниқлаши кераклигини айтган эди.
Янгиликлар лентаси
0