Россия

Хитой Россиядан рекорд даражада нефть сотиб олди

© Sputnik / Алексей Бабушкин / Фотобанкка ўтишНефтепровод Россия-Китай
Нефтепровод Россия-Китай - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россия нефтни Хитойга денгиз орқали ҳам, Шарқий Сибир-Тинч океани қувури орқали ҳам етказиб берган.
Май ойида Хитой Россияда ишлаб чиқарилган хом нефть импортини йиллик 55 фоизга (рекорд даражада) оширди. Натижада Россия ушбу ёнилғини Хитойга экспорт қилувчилар орасида Саудия Арабистонини сиқиб чиқарган ҳолда биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳақда “Reuters”хабар берди.
“Россия Хитойга нефть экспорт қилувчи давлатлар орасида биринчи ўринни эгаллади ва бир ярим йил давомида бу кўрсаткич бўйича етакчи бўлган Саудия Арабистонини иккинчи ўринга сиқиб чиқарди”, дейилади хабарда.
Май ойида Россиядан нефть етказиб бериш ҳажми қарийб 8,42 миллион тоннани ташкил этган, бу кунига тахминан 1,98 миллион баррелга тенг. Бу апрель ойига нисбатан чорак баравар юқори.
Нефть денгиз орқали ҳам, Шарқий Сибир-Тинч океани қувури орқали ҳам етказиб берилган.
Нашрга кўра, бундай динамика хитойлик харидорларга маҳсулотга катта чегирмалар берилиши билан изоҳланади, чунки санкциялар фонида ҳамма давлатлар ҳам Россиядан нефть сотиб ололмайди.
Маълумот учун, май ойида Саудия Арабистонининг Хитойга экспорт ҳажми йилига 8,7 фоизга ўсди. Ар-Риёд бутун ой давомида 7,82 миллион тонна хом нефтни Хитойга етказиб берди. Бразилия эса Хитойга 2,2 миллион тонна юк жўнатди, бу ўтган йилга нисбатан 19 фоизга кам.
Эслатиб ўтамиз, Россиядан Ҳиндистонга нефть етказиб бериш 31 баробарга ошган. Манбаларга кўра, Москва Деҳлига 30 фоизлик чегирма таклиф қилган.
Россия газининг Хитойга оқими ҳам ортиб бормоқда. Хусусан, “Газпром” январдан майгача Хитойга қувур орқали газ етказиб беришни ўтган йилнинг беш ойига нисбатан 67,5 фоизга оширган. Хитойнинг 2011 йилдан 2021 йилгача бўлган вақт давомидаги табиий газга бўлган талаби бутун жаҳон талаби ўсишининг 32 фоизини таъминлаган.
Янгиликлар лентаси
0