Иқтисод

Беларусь, Россия ва Ўзбекистон бош вазирлари Минскда учрашишди

© Sputnik / Asatur YesayantsФлаги стран ЕАЭС
Флаги стран ЕАЭС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Бош вазирлар Минскда ЕОИИ давлатлари орасида маркировка, импорт ўрнини босиш ва юқори технологиялар соҳаларида ҳамкорлик қилиш масалаларини муҳокама қилишади.
ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik. Беларусь, Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари Роман Головченко, Михаил Мишустин ва Абдулла Арипов Минскда Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида иштирок этишади, деб хабар қилмоқда БелТА.
Йиғилишда ЕОИИ мамлакатлари бош вазирлари ЕОИИда товарларни идентификация ва маркировка қилиш, устувор ва юқори технологияли тармоқларда ҳамкорлик ва импорт ўрнини босиш бўйича комиссия тузиш ҳамда трансчегаравий бозорларда рақобат ҳолатини муҳокама қиладилар.
Бундан ташқари, транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, иқтисодиётни рақамлаштириш, электрон тижорат, божхона ҳамкорлиги масалалари ҳам кун тартибига киритилган.
ЕОИИ йиғилиши олдидан Беларусь, Россия ва Ўзбекистон ҳукумат раҳбарлари Беларуснинг йирик машинасозлик корхоналаридан бири - "Амкодорга" ташриф буюришди. Бош вазирлар корхона фаолияти билан танишиб, саноат соҳасида ҳамкорлик қилиш истиқболларини муҳокама қилдилар.
Маълумот учун, Беларуснинг йирик корхоналаридан бири бўлган, ОАО "Амкодор" холдинг бошқарувчи компанияси 1927 йилда ташкил этилган. Бешта бўлинма - қурилиш, ўрмон хўжалиги, қишлоқ хўжалиги, коммунал машиналар ва бутловчи қисмлар доирасида иқтисодиётнинг барча тармоқлари учун асбоб-ускуналар, шунингдек, ўзининг элемент базаси ишлаб чиқарилади. корхона жами 6,5 минг номдаги маҳсулот, 125 дан ортиқ русумдаги машиналар ва модификациялари 40 та давлатда фаолият юритмоқда.
Янгиликлар лентаси
0