Аналитика

Бизга НАТО керак эмас, "Катта Евроосиё" ҳамкорлиги керак – Туркия ОАВ

© AP Photo / Omer KuscuВерующие перед намазом на площади Султанахмет у собора Святой Софии в Стамбуле
Верующие перед намазом на площади Султанахмет у собора Святой Софии в Стамбуле  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Биз Қора денгиз, Кавказ ва Марказий Осиёнинг ғарбий дарвозасини АҚШ учун ёпиб, Ката Евроосиё ҳамкорлиги аъзо бўлишимиз керак - Туркия ОАВи.
ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik. Туркияга НАТО керак эмас, биз ўтган 70 йил ичида ундан бирор фойда кўрмадик, деб ёзади Туркиянинг “Cumhuriyet” газетаси сиёсий шарҳловчиси Меҳмет Али Гуллер.
Шу вақтгача бизда ҳар сафар “Туркия НАТОга аъзо бўлиши керакми?” деган савол пайдо бўлганда, ҳар доим бир хил жавоб олардик: Туркиянинг вето ҳуқуқи бу жуда катта устуворлик, ташқарида бўлгандан кўра ичкарида бўлган маъқул, каби.
“Аслида эса, ўтган 70 йил ичида биз НАТОга аъзо бўлишдан ҳеч бир устуворликка эга бўлганимиз ҳақида бирорта ҳам қониқарли жавоб йўқ”, - деб ёзади журналист.
Ундан ташқари, АҚШ Туркияни НАТОдан чиқариб ташлаб, Юнонистон, Эгей денгизи, Крит, Жанубий Кипр ва Исроил орқали янги чегара чизиғи ўтказади, деган бизнинг яна бир қўрқинчли хавотиримиз ҳам бор.
Хўш бу хавотир нақадар ўринли, агар Туркия НАТОдан чиқса АҚШ нимани йўқотади?
1.
Туркиясиз НАТО, бу - АҚШнинг Қора Денгизни НАТО кўлига айлантириш режасини йўқ қилади;
2.
Туркиясиз НАТО, бу – АҚШнинг Кавказ режаларини ва уларнинг давоми – Марказий Осиёдаги мақсадларини ҳам пучга чиқаради;
3.
Туркиясиз НАТО, бу – Туркия, Россия ва Эрон ҳамкорлигини ривожланиши ва стратегик даражага чиқишига олиб келади;
4.
Туркиясиз НАТО, бу – Туркияни Катта Евроосиё ҳамкорлиги аъзосига айлантиради;
5.
Туркиясиз НАТО, бу – Туркиянинг янги дунё ШҲТва БРИКСга аъзо бўлишига олиб келади;
6.
Туркиясиз НАТО, бу – АҚШ Туркияга парчалаю юбориш таҳдиди остида босим ўтказиш имкониятини йўқотади дегани.
Хўш, АҚШ буни истайдими? – Ҳеч қачон!
АҚШнинг асл мақсади – Туркияни Ғарбга боғлаш. Буни Энтони Блинкен 2021йилнинг 9 июнда очиқ айтган эди: "Туркия Ғарбга боғланган қолиши керак", "Айрим муҳим масалаларда Туркия АҚШ билан мувофиқлаштиришини таъминлаш керак".
“Юқоридагиларни эсда тутган ҳолда, АҚШ бизни НАТОда чиқариб ташлайди, деган қўрқувларни унутиб, реал вазиятга мувофиқ сиёсат юритишимиз керак, - деб ёзади туркиялик шарҳловчи. - Биз Қора денгизни, Кавказ ва Марказий Осиёнинг ғарбий дарвозасини АҚШ учун ёпиб Буюк Евроосиё ҳамкорлиги аъзосига ва янги дунёнинг бир бўлагига айланишимиз керак”
Буни амалга оширишнинг ягона йўли – Туркия ва НАТО орасида алоқаларни узиб ташлаш. АҚШнинг ўзи буни ҳеч қачон қилмайди. У Туркияни ингичка бўйинбоғ билан бўлса ҳам боғлаб тортиб юришни истайди. Шу сабабли Туркиянинг ўзи бу алоқаларни узиб ташлаши керак.
Эслатиб ўтамиз, Украинада бўлаётган ҳодисалар фонида Россиянинг шимолий қўшинлари, узоқ йиллар давомида ўзининг бетарафлигини эътироф этиб келган Швеция ва Финлядния НАТОга аъзо бўлиши истагини билдирган эди. Бунга Туркия кескин қарши чиқди. Эрдўған фикрига кўра бу Шимолий альянс ичида янги низолар келтириб чиқариши мумкин. Шу сабабли Туркия ушбу давлатларнинг НАТОга қўшилмаслиги учун ўзининг "вето" ҳуқуқидан фойдаланишини олдиндан эълон қилди. Айни дамда Туркия билан турли даражада музокаралдар олиб борилаётганига қарамасдан, у ўз фикрида қатъий қолмоқда. АҚШ ва НАТО эса қандай бўлсада икки шимолий давлатни қўшиб олиш ниятида.
Устига устак, Туркияни Европа Иттифоқига аъзоликка номзод бўлганига мана 23 йил тўлди, ундан олдин 13 йил фақат аризани қабул қилишга сарфланган эди... Жами - 36 йил! Ўтган давр мобайнида Туркия, эҳтимол, Ғарб ҳақида бир нималарни англаб етган. Эҳтимол ЕИга аъзо бўлмаганига бугун шукур қилмоқда ва янги дунё ҳақида ўйламоқда...
Янгиликлар лентаси
0