Жамият

Дўстлик карвони: Душанбедан Тошкентга 30 йил ичида биринчи йўловчи поезди етиб келди

© Sputnik / Рамиз БахтияровПервый за 30 лет пассажирский поезд из Душанбе прибыл в Ташкент
Первый за 30 лет пассажирский поезд из Душанбе прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосарига кўра, темир йўлда йўловчи ташишнинг қайта тикланиши халқлар ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлайди.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Бугун, 21 июнь куни “Тошкент-Марказий” темир йўл вокзалига 30 йил ичида биринчи марта Душанбе шаҳридан йўловчи поезди етиб келди. Шу муносабат билан вокзалда биринчи рейс йўловчиларини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Sputnik Ўзбекистон мухбири хабар берди.
“Душанбе-Тошкент” йўналишидаги поезд кеча кечқурун йўлга чиқди. Поезднинг Душанбедан жўнаб кетишининг тантанали маросимида Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим ҳам иштирок этди.
Биринчи рейс билан транспорт бошқармалари вакиллари, Тожикистон темир йўл саноатининг таниқли ходимлари ва уларнинг оила аъзолари Ўзбекистонга етиб келди.
Поездни тантанали кутиб олиш маросимида Тожикистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Абдужаббор Раҳмонзода ҳам иштирок этди.
© Sputnik / Рамиз БахтияровПервый за 30 лет пассажирский поезд из Душанбе прибыл в Ташкент
Первый за 30 лет пассажирский поезд из Душанбе прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2022
Первый за 30 лет пассажирский поезд из Душанбе прибыл в Ташкент
Маросимда Ўзбекистон транспорт вазири ўринбосари Абдусамат Мўминов сўзга чиқиб, темир йўлда йўловчи ташишнинг қайта тикланиши халқлар ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлашини айтди.
© Sputnik / Рамиз БахтияровПервый за 30 лет пассажирский поезд из Душанбе прибыл в Ташкент
Первый за 30 лет пассажирский поезд из Душанбе прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2022
Первый за 30 лет пассажирский поезд из Душанбе прибыл в Ташкент
“Тожикистонлик дўстларимиз бу поездни рамзий маънода “Дўстлик карвони” деб бежиз атамаган. Қадим замонлардан карвонлар халқларни бирлаштирувчи кўприк бўлиб келган. Ишончим комилки, бу поезд қардош халқларимиз ўртасидаги дўстлик кўприги бўлиб хизмат қилади”, - дея таъкидлади у.
“Рохи охани Точикистон” (Тожикистон темир йўллари) давлат унитар корхонаси томонидан ташкил этилган Душанбе-Тошкент-Душанбе йўналишидаги 301/302-сонли йўловчи поезди 10 та вагондан, хусусан, 1 та ётоқ вагони, 4 та купе, вагон-ресторан ва 4 та пласкарт вагондан иборат. Композиция 500-600 йўловчини ташишга мўлжалланган.
© Sputnik / Рамиз БахтияровПервый за 30 лет пассажирский поезд из Душанбе прибыл в Ташкент
Первый за 30 лет пассажирский поезд из Душанбе прибыл в Ташкент - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2022
Первый за 30 лет пассажирский поезд из Душанбе прибыл в Ташкент

Халқаро йўловчи поезди Душанбе—Қудуқли—Сариосиё—Қумқўрғон—Дарбанд—Деҳқонобод—Қарши—Самарқанд—Жиззах—Гулистон—Тошкент йўналиши бўйича ҳафтасига бир марта ҳаракатни амалга оширади. Душанбедан Тошкентгача бўлган масофа 916 километрни ташкил қилади. Йўловчилар 21 соат ичида ўз манзилларига етиб олишлари мумкин. Таркибни Тожикистон темир йўлчилари назорат қилиб боради.

Поезд Душанбедан ҳафтанинг ҳар душанба куни жўнаб кетади ва Тошкентга сешанба куни соат 13:43 да етиб келади. Шунингдек, сешанба куни Тошкентдан маҳаллий вақт билан соат 16:15 да жўнаб, чоршанба куни Душанбега етиб боради.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ маълумотларига кўра, икки давлат ўртасидаги йўловчи темир йўл ҳаракати 1990 йиллар бошида Тожикистондаги фуқаролар уруши туфайли тўхтаб қолган.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент-Душанбе йўналишида йўловчи поезди қатнови йўлга қўйилиши Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг Ўзбекистонга ташрифи давомида маълум қилинган эди. Ташриф давомида ҳар икки давлат раҳбарлари янги транзит йўлакларини шакллантириш ва замонавий логистика инфратузилмасини яратиш, ҳаво, темир йўл ҳамда автобус қатновини кўпайтиришга келишиб олган.
Янгиликлар лентаси
0