Колумнистлар

Ғарб яна Россияни “жангда мағлуб этиш”ни хоҳлаб қолди

© AP PhotoБорис Джонсон во время визита в Киев 17 июня 2022 года
Борис Джонсон во время визита в Киев 17 июня 2022 года - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ҳозир Украинанинг фақат номи қолган, биз у ерда НАТО билан жанг қилаяпмиз - Рамзан Қодиров.
“Армияни яна Европадаги уруш учун тайёрлаш керак, Иттифоқчиларимиз билан бирга жанг қилишга ва жангда Россияни мағлуб этишга қодир армия аратиш зарур”. Мамлакатимиз билан ким жанг қилмоқчи? Британия армияси Бош штабининг янги раҳбари Патрик Сандерс - унинг меморандуми афтидан матбуот учун мўлжалланмаган, аммо “Би-би-си” чоп этди. Генаралнинг кичик армияси бор- атиги 73 минг, аммо амбициялари катта:
“Россиянинг Украинага ҳужуми бизнинг асосий мақсадимизни белгилаб беради: Буюк Британияни ҳимоя қилиш, қуруқликдаги урушда жанг қилишга тайёргарлик, ғолиб бўлиш - ва Россия томондан куч ишлатиш таҳдид қилганда бизнинг тажовузни бартараф этиш қобилиятимизнинг мустаҳкамлаш”.
Асрлар давомида Британия ва Россия бир-бири билан икки маротаба тўғридан-тўғри тўқнашув бўлган- мамлакатимизга охирги марта Қрим урушида инглизлар ҳужум қилган. Ҳозир эса, бундан чиқяптики, Россия ва ниҳоят кучларини тўплаган ва Буюк Британияга ҳужум қилишга тайёрланяптими?! Йўқ, ахир унинг режаларида Европа мамлакатларига, НАТОнинг оролда жойлашган монархиясига ҳужум қилиш йўқ, буни ахир англиялик ҳар бир мактаб ўқувчиси биладику. Бош вазир Борис Жонсон шанба куни ўзининг Sunday Times даги мақоласида бежизга:
“Биламизки, Путин Украинани парчалаш билан чекланмасди. Ўтган ҳафтада у ўзини Буюк Пётрга таққослади ва “славянлар” яшаган ҳар қандай ҳудудни “қайтариб олиш” учун Россияга абадий ҳуқуқ берди, бу доктрина- Европанинг кенг ҳудудлари, шу жумладан, НАТО иттифоқчиларини забт этиш имконини беради” деб ёзмайди ахир.
Жонсон фикрларидаги “чекланмасди” деган сўз чалғитмаслиги керак - бу даҳшатларнинг барчаси Европага таҳдид солади, қачонки, у Украинанинг Россия томонидан аннекция қилинишини олдини ололмаса. Бош вазирнинг мақоласи ҳатто “Агар биз мард Украинадан юз ўгирадиган бўлсак, ҳеч қачон хавфсиз бўла олмаймиз” деб номланган. Россия тарихининг яна бир нотинч даврининг тугаши ва ягона халқнинг бирлашиши Европа ва ундан ҳам кўпроқ орол монархияси хавфсизлигига қандай алоқаси бор, деб сўраманг –умуман бунга йўл қўймаслик керак!
Агар генерал Сандерс оддийгина қилиб “Россия тажовузкорлиги Европада хавфсизлик йўқлигининг янги даврига олиб келди” ва шунинг учун Британия армиясини модернизация қилишни тезлаштириш зарур (у қитъадаги жангларда Россияни мағлуб этиши учун), деб ёзса, Жонсон: “Биз ва иттифоқчиларимиз ўз хавфсизлигимиз билан бир қаторда Украина хавфсизлигини ҳам ҳимоя қиламиз ва дунёни Путиннинг ҳалокатли орзуларидан ва улардан нусха олишга ҳаракат қиладиганлардан ҳимоя қиламиз”, дейди. Яъни, бутун дунёга таҳдид солаётган “Славян Гитлери” ва Шарқда унга тақлид қилмоқчи бўлган Си Цзиньпинга яна аниқ ишора.
Бу афсунларни барчасининг маъноси битта: англо-сакслар Ғарбни узоқ давом этадиган урушга анча олдинроқ тайёрлашмоқда. Бу ҳақда НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг очиқчасига айтди:
“Биз бу йилларга чўзилишига тайёргарлик кўришимиз керак. Гарчи харажат ҳарбий ёрдам, энергия ва озиқ-овқат нархлари жиҳатидан юқори бўлиш мумкин бўлсада, Украинани қўллаб-қувватлашни тўхтатмаслигимиз керак”.
Жонсон эса Украинага ёрдамнинг тўртта асосий йўналишини таклиф қилмоқда - қурол-яроғ, молия, экспорт учун логистика ва ғалла экспорти ва “буларнинг барчаси Буюк Британия ва иттифоқчиларимиз томонидан ойлар ва йиллар давом этадиган қатъий саъй-ҳаракатларни талаб қилишини” таъкидлаб ўтди.
Бу ёрдамларнинг мақсади этиб Британия бош вазири “урушнинг Зеленский айтган шартларини билан тугаши учун украин дўстларимизни қўллаб-қувватлашдир”. Яъни биз ишонишимиз керакки, Лондонда Россияни жанг майдонида украин қўллари билан мағлуб этиш мумкинлигидан келиб чиқишмоқдами? Украинадаги бир неча йиллик уруш мобайнида Британия армияси қитъадаги жангларда Россия устидан янги ғалабаларга тайёргарлик кўриши учунми? Балки ўшанда Укринада мағлуб бўлган Россия Болтиқбўйи ёки дарҳол Польшага ҳужум қилиб қолар? Кимдир бу бефарқ британияликларнинг бундай мантиғига ишонадими?
Албатта, йўқ. Британия умуман қитъада жанг қилишга тайёр эмас, боз устига Россиянинг НАТО мамлакатларига хужум қилишига ҳам ишонмайди. Бироқ, британиялик раҳбарлар, худди польшалик етакчилар каби Европа-Россия муносабатларининг бутунлай барбод бўлишини хоҳлаб қолишган- яқин йилларда эмас, балки ўн йиллаб бузилишларига. Бунинг учун имкон қадар кўпроқ ўтинни синдиришга, яъни Европа- Россия муносабатларида содир бўладиган ҳаммасини йўқ қилишга вақт керак. Шунинг учун Украинадаги жанглар қанча узоқ давом этса, Лондон учун шунчалик яхши.
Шунга қарамай, улар немисларни Берлинга қарши рус кампанияси билан қўрқитиш, шу билан бирга немисларни бисотидаги сўнгги сўзлари билан қўрқоқликда ҳақорат қилиш даражасига етиб боришмади- ахир бунинг учун Варшава ва ақлсиз польшалик етакчилар борку. Британия эса бу Европадаги атмосферани оловлатиб ва ҳаммани рус тажовузи билан қўрқитиб бу ҳаракатларнинг барчасига дирижерлик қилиб турмоқчи. Сўнгги икки асрда бир неча маротаба ишлатилган эски комбинация. Кейин бу стратегия Британияга муваффақият келтирди- гарчи сўнгги икки урушда ҳам уларнинг меваларидан океан ортидаги шериклари баҳраманд бўлган бўлса ҳам.
Бу сафар Британия ўша пайтдаги армияси ва флотига эга эмас. Аммо Ситининг қудрати ва глобал комбинацияларни йўқ қилишда ирсиятдан тажрибага эга юқори тоифали элиталар бор. Тўғри, сабаб заифроқ- руслар ўзлариники бўлганларни қайтаришяпти ва ҳатто провокатор Польшага ҳам таҳдид қилишмаяпти. Таҳдидни кучайтиришга ҳаракат қилиш мумкин- ўз вақтида Европани Кавказ, Болқон, ва ҳатто Ўрта Осиёдаги руслар билан қўрқита олганмиз.
Чиндан ҳам Британия учун хавф жуда кўп- ва Лондон оқибатларини ўйламасдан ставкаларни оширмоқда – аниқроғи, вазиятни ўзи учун муваффақиятли деб ҳисоблаяпти. Бироқ- тарих айёр, ва биз ҳозир бошдан кечираётган кескин бурилишларда ғилдираклар остига тушиб ҳалок бўлмаслик учун араванинг тўғри йўлида туриш керак.
Янгиликлар лентаси
0