"Искандер" ракета тизимининг ишлаши - видео

Oбуна бўлиш
"Искандер - даҳшатли қурол. Унинг зарба бериш масофаси 500 километргача етади ва унинг кучи энг катта объектларни йўқ қилишга қодир. Уни тўхтатиб қолиш деярли мумкин эмас - МВ.
ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik. Россия Мудофаа вазирлиги "Искандер" оператив-тактик ракета мажмуасининг ишлаши акс этган кадрларни эълон қилди.
Буйруқни олгандан сўнг, экипажлар транспорт воситаларидан маскировка қилувчи шох-шаббаларни олиб ташлаб, бошпаналарни тарк этадилар ва бошланғич позициясига ўтадилар. Бир дақиқадан камроқ вақт ичида жанговар ҳолатга келади ва кейин ракета учирилади.
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги: "Искандер - даҳшатли қурол. Унинг зарба бериш масофаси 500 километргача етади ва унинг кучи энг катта объектларни йўқ қилишга қодир. Уни тўхтатиб қолиш деярли мумкин эмас.
Россия махсус операцияси

Россия 2022 йил 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошланганини эълон қилди. Россия президенти Владимир Путин бу операциянинг мақсади "саккиз йил давомида Киев режими томонидан таҳқирланган ва геноцидга учраган ДХР ва ЛХР фуқароларини ҳимоя қилиш" деб атаган.

Бунинг учун Украинани демилитаризация (ҳарбий инфратузилмаларини йўқ қилиш) ва денацификация (миллатчилик ғояларидан тозалаш) қилиш талаб этилади. Шунингдек, Қуролли Кучлар олдида Донбассни озод қилиш ва Россия хавфсизлигини кафолатлаш турибди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0