Жамият

Лукашенко кузда Ўзбекистонга келади

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Беларуси Александр Лукашенко
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и президент Беларуси Александр Лукашенко - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Беларусь президенти 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммитида иштирок этишни режалаштирган.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. 2022 йилнинг сентябрь ойида Беларусь президенти Александр Лукашенко Ўзбекистонга ташриф буюришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Sputnik Беларусь мамлакат бош вазири Роман Головченкога таяниб, хабар берди.
Роман Головченкога кўра, Лукашенко ташрифи давомида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашади, шунингдек, 15-16 сентябрь кунлари Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) саммитида иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, Россия президенти Владимир Путин ҳам кузда Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда.
ШҲТнинг Самарқанд саммити 2022 йил 15-16 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.
ШҲТга Ўзбекистон, Хитой, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Покистон, Ҳиндистон ва Эрон аъзо бўлган. Саммитда Афғонистон, Мўғулистон ва Беларусь ташкилотда кузатувчи, Туркия эса мулоқот бўйича ҳамкор сифатида иштирок этади.
Янгиликлар лентаси
0