Иқтисод

Ўзбекистон Озарбайжон бизнес-форуми натижалари

Узбекско-азербайджанский бизнес форум в Ташкенте. 20 июня 2022 г.
Узбекско-азербайджанский бизнес форум в Ташкенте. 20 июня 2022 г. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Иккала томондан 100дан ортиқ вакиллар иштирок этган форумда умумий қиймати $ 500 млн. бўлган шартномалар имзолашди.
ТОШКЕНТ, 21 июн - Sputnik. Тошкентда Озарбайжон президенти ташрифи олдидан Ўзбекистон - Озарбайжон бизнес форуми бўлиб ўтди. Унда иккала томондан 100дан ортиқ вакиллар иштирок этишган.

Форум якунлари бўйича умумий қиймати 500 миллион доллардан ортиқ қўшма лойиҳалар ва савдо шартномаларини амалга ошириш бўйича қатор битимлар, шунингдек, икки мамлакатнинг тегишли вазирлик ва идоралари ўртасида амалий ҳамкорлик тўғрисида 10 та келишув имзоланди.

Тадбир дастури доирасида “B2B” ва “G2B” тарзида панель мунозаралари ўтказилди, унда ўзбек ва озарбайжон бизнес вакиллари аниқ лойиҳа таклифлари асосида бизнес ҳамкорлик истиқболларини батафсил муҳокама қилиш имкониятига эга бўлдилар.
Инвестициялар ва Ташқи савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ҳамда Озарюбайжоннинг Иқтисодиёт вазирлиги ва Экспорт ва инвестицияларни рағбатлантириш агентлиги билан ҳамкорликда ташкил қилинган форумда 100 дан ортиқ тадбиркорлар иштирок этишди.
Янгиликлар лентаси
0