Ўзбекистон пауэрлифтерлар жамоаси Осиё-Океания очиқ чемпионатида ғолиб бўлишди

© Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлигиЎзбекистонлик спортчилар Осиё-Океания очиқ чемпионатида ғолиб бўлишди
Ўзбекистонлик спортчилар Осиё-Океания очиқ чемпионатида ғолиб бўлишди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2022
Oбуна бўлиш
Беллашувда 1-жамоа олтин, 2-жамоа эса кумуш медалига сазовор бўлди.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар Осиё-Океания очиқ чемпионатида олтин ва кумуш медалларига сазовор бўлишди. Бу ҳақда Спортни ривожлантириш вазирлиги хабар берди.
Жанубий Кореянинг Пхёнтхэк шаҳрида пара пауэрлифтинг бўйича бўлиб ўтаётган Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига муҳим рейтинг очколари берувчи Осиё-Океания очиқ чемпионатининг жамоавий (MIX) баҳслари ўтказилди.
“Ўзбекистон ушбу беллашувда 2 та жамоа билан иштирок этди. 1-жамоада Фарҳод Умрзоқов, Хусниддин Усмонов ҳамда Рўза Қўзиева, 2-жамоада эса Санжар Оллоберганов, Ахрор Бозоров ҳамда Қудратой Тошпўлатова мамлакатшарафини ҳимоя қилди”, дейилади хабарда.
Иккала жамоа ҳам совриндорлар сафидан жой олиб,1-жамоа олтин, 2-жамоа кумуш медалига сазовор бўлди. Бронза медалиниТаиланд жамоасига қўлга киритди.
Янгиликлар лентаси
0