Жамият

Ўзбекистонда IT соҳасида янги университет очилди

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Фотобанкка ўтишСтуденты на лекции
Студенты на лекции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
IT соҳасига ихтисослашган янги хусусий университетга 7 июнь куни Таълим сифатини назорат қилиш бўйича инспекция томонидан лицензия берилди.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Ўзбекистонда IT соҳасига ихтисослашган “PDP University” олий таълим муассасаси ўз фаолиятини бошлади. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Айтилишича, эндиликда Ўзбекистонда олийгоҳлар сони 167 тага тенг бўлди.
Ушбу университетда талабаларга 4 йил давомида халқаро “Pearson BTEC” ўқув дастури асосида барча билим ва кўникмалар берилади.
Талабалар қуйидаги 4 та факультетда таълим олишлари мумкин:
Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш ва дастурлаш;
Маълумотлар таҳлили;
Бизнес таҳлили ва ўзгаришларни бошқариш;
Сунъий интеллект ечимлари ва иловалари.
"ОТМ 7 июнь куни Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган лицензия асосида талабаларга IT соҳасида таълим бериш ҳуқуқига эга бўлди", дейилади хабарда.
Маълумот учун, “PDP University” нодавлат олий таълим ташкилотига таълим соҳасида 5 йиллик тажрибага эга бўлган PDP (Personal Development Process) компанияси томонидан асос солинди.
Эслатиб ўтамиз, 20 июнданянги ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига абитуриентларни онлайн рўйхатга олиш бошланди.
Абитуриентларни рўйхатга олиш Давлат тест марказининг my.dtm.uz сайти ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали онлайн амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0