Ўзбекистонда ун импорти ошди

© Sputnik / Артур Лебедев / Медиабанкка ўтишПроизводство муки
Производство муки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2022
Oбуна бўлиш
Буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19,8 минг тоннага ошди.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Шу йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонга Россиядан 4,9 минг тонна буғдой уни импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Ҳисобот ойида мамлакатга 6 та давлатдан 49 млн долларга тенг бўлган 158,4 минг тонна буғдой уни импорт қилинган.
Буғдой уни импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 19,8 минг тоннага ошган.
Буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар:
Қозоғистон – 153,4 минг тонна
Россия – 4,9 минг тонна
АҚШ – 50 тонна
Италия – 27 тонна
Ҳиндистон – 2 тонна
Франция – 1,8 тонна
Эслатиб ўтамиз, январь-март ойларида Ўзбекистон буғдой унини энг кўп импорт қилган давлатлар рейтингида Қозоғистон (91,2 минг тонна) етакчилик қилганди. Россия (1,3 минг тонна) ҳам мамлакатнинг асосий экспортчилари қаторидан жой олган.
Янгиликлар лентаси
0