Россия инсулин ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга ёрдам беради

© Фармацевтика тармоғини ривожлантиришагентлиги Россия инсулин ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга ёрдам беради
Россия инсулин ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга ёрдам беради - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.06.2022
Oбуна бўлиш
Россия ва Ўзбекистон компаниялари ўртасида мамлакатда аналог ва инсон инсулинини ишлаб чиқариш технологиясини жорий қилиш тўғрисида битим имзоланди.
ТОШКЕНТ, 21 июн — Sputnik. Россия компанияси инсулин аналоглари — гларгин, лиспро ва икки фазали лиспронинг биосимилярларини шприц қаламлари ва картридж шаклида ишлаб чиқариш технологиясини ўзбекистонлик ҳамкорларига етказиб беради. Бу ҳақда Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги маълум қилди.
Россиянинг “ГЕРОФАРМ” ва Ўзбекистоннинг “ZUMA PHARMA” компаниялари ўртасида мамлакатда аналог ва инсон инсулинини ишлаб чиқариш технологиясини жорий қилиш тўғрисидаги битим имзоланди.
Эндиликда Россия компанияси Ўзбекистонга биосимилар ишлаб чикариш технологиясининг қуйиш, қадоқлаш ва сифатни назорат қилиш босқичларини такдим этади.
“Бундан ташқари, қисқа ва ўрта таъсирли инсон инсулинлари ҳамда икки фазали комбинацияланган препаратни маҳаллийлаштириш режаси ҳам бор. Шу мақсадда 2023 йил давомида Ўзбекистоннинг “ZUMA PHARMA” компаниясида ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ишлари амалга оширилади ва технологиялар етказилиб ўрнатилиши, трансфери йўлга қўйилади”, дейилади хабарда.
Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмоновнинг сўзларига кўра, имзоланган бу келишув Ўзбекистонда беморлар ҳаётини сақлаб қоладиган дори билан таъминлаш яхшиланиши нуқтаи назаридан ниҳоятда кимматлидир.
Айтилишича, дори воситаларини кооперация асосида ишлаб чиқариш импорт мустақиллигига эришиш ва янги иш ўринларини яратиш имконини беради.
Янгиликлар лентаси
0