Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди

© Matt KatzenbergerРабота сейсмографа
Работа сейсмографа - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Oбуна бўлиш
Афғонистонда содир бўлган зилзиланинг кучи Ўзбекистоннинг Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳам сезилди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Бугун Тошкент вақти билан 01:55 атрофида Афғонистонда зилзила содир бўлди. Унинг кучи Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида ҳам сезилди.
Зилзила Тошкентдан 685 жанубий-ғарбда содир бўлган.
Зилзила координаталари: 35,11 градус шимолий кенглик; 68,99 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=6,1. Чуқурлик 15 км.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
• Сурхондарё вилояти – 3 балл, 281 км;
• Қашқадарё вилояти – 2 балл, 503 км;
• Самарқанд вилояти – 2 балл, 536 км;
• Жиззах вилояти – 2 балл, 567 км
Янгиликлар лентаси
0