Россия

АҚШ элчихонаси яқинидаги ҳудуд “Донецк халқ республикаси майдони” деб номланди

© Sputnik / Илья Питалев / Фотобанкка ўтишЗдание посольства США в Москве
Здание посольства США в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
АҚШнинг Россиядаги элчихонаси яқинидаги ҳудуд “Донецк халқ республикаси майдони” деб номланди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Америка Қўшма Штатларининг Москвадаги элчихонасига туташган ҳудудга “Донецк халқ республикаси майдони” номи берилди. Тегишли фармон Москва мэрининг расмий сайтида чоп этилди.

“Москва шаҳри марказий маъмурий округи Преснен туманидаги Конюшков кўчаси бўйлаб Большой Девятин кўчасидан Малий Конюшков кўчасигача бўлган номсиз ҳудудга “Донецк халқ республикаси майдони” номи берилсин”, дейилади ҳужжатда.

Маълумот учун, 18 май куни Москва шаҳар думаси депутатлари майдонга ном бериш ташаббуси билан чиқди. Улар АҚШ элчихонаси яқинидаги ҳудудни “Донбасс ҳимоячилари майдони” деб аташни таклиф қилди. “Активный гражданин” платформасидаги овоз бериш жараёнида “Донецк халқ республикаси майдони” варианти ғалаба қозонди.
Шунингдек, 8 июнь куни Москва шаҳар думаси депутатлари Германия элчихонаси ёнидаги майдонга “Луганск халқ республикаси майдони” номини бериш ташаббуси билан чиққан.
Эслатиб ўтамиз, 22 февраль куни Россия Луганск ва Донецк халқ республикалари мустақиллигини тан олгандан сўнг дарҳол улар билан дипломатик муносабатлар ўрнатган эди.
Бир кун олдин Россия президенти Владимир Путин ЛХР ва ДХР мустақиллигини тан олиш ҳақидаги фармонларни имзолади. Бундан ташқари, ҳар икки республика билан дўстлик ва ўзаро ёрдам тўғрисида шартномалар имзоланди.
Фармон олдидан давлат раҳбарининг россияликларга катта, дастурий телемурожаати бўлиб ўтди, унда Путин ўз қарорини батафсил тушунтириб берди ва Хавфсизлик кенгаши аъзолари билан вазиятни муҳокама қилди.
“Қон тўкиш, зўравонлик, қонунбузарлик йўлига ўтганлар Донбасснинг ҳарбий қарордан ташқари бошқа ҳеч қандай қарорини тан олишмади ва тан олишмайди. Шу муносабат билан мен узоқ вақтдан бери кечиктирилган қарорниқабул қилишни зарур деб ҳисоблайман — зудлик билан ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олинг”, деди ўша пайтда президент.
Россия 24 февраль куни Украинада махсус ҳарбий операция бошлади. Владимир Путин ушбу операция мақсади “ДХР ва ЛХР фуқароларини Киев режими томонидан саккиз йил давомида амалга оширилаётган безорилик ва геноциддан қутқариш ва ҳимоя қилиш” деб атаган. Операция мақсади —“Украинани демилитаризация ва денацификация” қилиш.
Россия аскарлари зарбаларни фақат Украина ҳарбий инфратузилма ва қўшинларга бермоқда. Тинч аҳоли турар жойларига зарба берилгани йўқ. Операциянинг биринчи босқичи 25 мартда якунланди - Украинанинг жанговар салоҳияти сезиларли даражада пасайди.
Янгиликлар лентаси
0