Дунёда

КНБ Украинанинг январь воқеаларига алоқадорлигини текширади

© Depositphotos / StevanovicigorБезликий анонимный хакер в капюшоне
Безликий анонимный хакер в капюшоне - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Қозоғистон Хавфсизлик хизмати январь воқеаларига Украина махсус ахборот бўлинмаларининг иштирок этганини текширади.
ТОШКЕНТ, 22 июн - Sputnik. Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси Украина “троллар фабрикаси”нинг Қозоғистонда январь ойида содир бўлган тартибсизликларга алоқадорлигини текширади. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига КНБ раиси ўринбосари Аскар Амерханов маълум қилди.
“Тергов барча йўналишларда олиб борилмоқда. Биз барча маълумотларни синчиклаб текширамиз. Ҳаммаси аниқ бўлганидан сўнг изоҳ берамиз”, - деди Амерханов.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин, исмини сир тутган RaHDIt хакерлар гуруҳи вакили 2022 йил бошида Қозоғистонда норозилик намойишларини уюштиришда Украина ҳарбий 83-ахборот ва психологик операциялар маркази (ЦИПсО, Одесса) иштирок этгани ҳақида маълум қилган эди.
Хакер айтишига кўра, Украинада жами тўртта шунга ўхшаш марказ яратилган: Одессадаги 83-марказ, Киев вилоятининг Бровари шаҳрида 72-марказ (асосий), Львовда 74 ва Житомир вилоятида 16-марказ.
“24 февралгача бу марказларнинг барчаси муваффақиятли ишлаган. 83-марказ Қозоғистонда норозилик намойишлари уюштиришга жалб қилинган. Қанчалик муваффақиятли ёки муваффақиятсизлиги бошқа масала. Лекин бунда уларнинг қўли борлигига далиллар бор”, - дейди хакер.
Маълумот учун, Россия Украинада махсус операцияси бошланганидан сўнг RaHDIt гуруҳи Украина ҳукуматига доир 755 та веб-сайтларини бузиб кирганини даъво қилган эди. Шунингдек, гуруҳга таалуқли бўлган “Немезида” ахборот ресурсида 1 июнь куни Украина Хавфсизлик хизматининг 700 га яқин ходими фотосуратлари, телефон рақамлари ва яшаш манзиллари ҳақида маълумотлар тарқатилган эди. Уларнинг ҳақиқийлигини РИА Новостига Россия махсус хизмат ходимларидан бири тасдиқлаган эди.

Қозоғистондаги тартибсизликлар

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил январь ойи бошида Қозоғистоннинг бир неча шаҳарларида оммавий тартибсизликлар бўлиб ўтган эди. Уларда иштирок этганлар полиция ва ҳарбийларга ҳужум қилишди.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев буни давлат тўнтаришига уриниш деб атаб, КХШТга ёрдам сўраб мурожаат қилди. Россия ва КХШТга аъзо бўлган бошқа давлатлар зудлик билан Қозоғистонга хавфсизлик кучларни юборган ва улар муҳим ижтимоий объектларни қўриқлашга жалб этилган эди. 7 январга келиб вазиятни изга солишга эришилди, 19 январь куни бутун мамлакат бўйлаб жорий қилинган фавқулодда ҳолат бекор қилинди. Ҳукумат маълумотларига кўра, бу воқеалар натижасида 230 киши ҳалок бўлган, 4,5 мингдан зиёд киши жабрланган.
Янгиликлар лентаси
0