Мактаб битирувчиларига олтин ва кумуш медаллар топширилди

© Sputnik / Зафар ХалиловКак прошел последний звонок-2022 в Ташкенте
Как прошел последний звонок-2022 в Ташкенте - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Oбуна бўлиш
2021-2022 ўқув йилида 9412 нафар битирувчи олтин, 1968 нафари эса кумуш медаль билан битирди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik.Жорий ўқув йилида 11380 нафар мактаб битирувчиси олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланди. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги хабар берди.
Шу кунларда 2021-2022 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг иқтидорли битирувчиларига олтин ва кумуш медалларни тантанали топшириш маросимлар ўтказилмоқда.
“9412 нафар битирувчи олтин, 1968 нафари эса кумуш медаль билан битирди”, дейилади хабарда.
9- синфни 530 331 нафар битирувчи тамомлаган бўлса, шундан 25 421 нафари аъло даражали шаҳодатнома билан тақдирланди.
11-синфларни битирган 390 330 нафар битирувчиларининг 11 380 нафари эса олтин ва кумуш медаль билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, бу йил Ўзбекистондаги 10 130 та умумтаълим мактабини 390 минг нафардан ортиқ битирувчи тамомлади.
Янгиликлар лентаси
0