Дунёда

Маймун чечаги элликка яқин мамлакатга тарқалиб улгурди

© AP Photo / ALLEN SULLIVANДоктор Дэнни Г. Мид работает с пробирками, содержащими комаров, которые были пойманы на прошлой неделе в Олбани, штат Джорджия, в здании охраны дикой природы в университетском городке в Афинах, штат Джорджия
Доктор Дэнни Г. Мид работает с пробирками, содержащими комаров, которые были пойманы на прошлой неделе в Олбани, штат Джорджия, в здании охраны дикой природы в университетском городке в Афинах, штат Джорджия - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Испания сўнгги кунларда 700га яқин кўрсаткич билан энг кўп маймун чечаги қайд этилган мамлакатга айланди.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Шу кунгача дунёнинг элликка яқин давлатида маймун чечаги вируси рўйхатга олинди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, биргина Европанинг 28 та мамлакатида 2000 нафардан зиёд бемор ушбу хавфли вирус билан касалланган.
Ҳозир қитъанинг барча ҳудудида ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Айниқса, Лондон, Мадрид ва Лиссабон шаҳарларида эпидемиологик вазият анча ёмонлашган.
Вирус Берлин ва Париж шаҳарлари ҳамда Бельгия, Нидерландия ва Италия мамлакатларида ҳам шиддат билан тарқалмоқда.
Испания сўнгги кунларда 700га яқин кўрсаткич билан энг кўп маймун чечаги қайд этилган мамлакатга айланди.Ҳозир касалликдан асосан Мадриддаги аҳоли азият чекмоқда. Бу ерда 510 кишига мазкур хасталик ташхиси қўйилган.
Лотин Америкасида эса 18 та ҳолат тасдиқланган. Шундан Бразилияда саккизта, Мексикада бешта, Аргентинада учта, Венесуэла ва Чилида биттадан.
Қолаверса, сўнгги кунларда Жанубий Кореяда икки нафар, Сингапурда бир нафар бемор маймун чечагини юқтирганликда гумонланмоқда.

Буюк Британияда фаолият олиб борувчи молекуляр вирусология бўйича профессор Карлос Малукер де Мотеснинг сўзларига кўра, бу эпидемияга чек қўйиш жуда қийин кечади. Чунки вирус аллақачон кўплаб мамлакатларга тарқалиб улгурди.

Бироқ бундай шароитда хасталикни аниқлаш, кузатиш ва назорат қилиш тизимлари талаб даражасида эмас. Айтилишича, инфекцияни юқтирганлар тиббиёт муассасаларига кеч мурожаат қилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0