Сиёсат

Мирзиёев ва Алиев Хивада нималарни томоша қилишди?

© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Президентлар Хивадаги диққатга сазовор жойларга борди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрига ташриф буюрди.
ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Хива шаҳрининг диққатга сазовор жойларини томоша қилишди.
Президентлар Хиванинг Ичан-қалъасига Ота дарвозадан кириб, Кўк минора, Кўҳна арк саройи, Шерғозихон мадрасаси, Жума масжиди, Тош ҳовлини томоша қилишди, Алломалар музейи билан танишишди.
Хоразмча қўшиқ ва рақслар ижроси меҳмонларга кўтаринки кайфият бахш этди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву
Ундан сўнг президентлар Ичан қалъа яқинидаги Нуриллабой саройини ҳам бориб кўришди. Бу мажмуани 1884 йилда Хива хони Муҳаммад Раҳимхон Феруз қурдирган. Кейинчалик қўшимча бинолар ҳам барпо этилиб, бешта ҳовлидан ташкил топган. Саройда ҳам шарқона, ҳам европача услубдаги архитектура ажойиб тарзда уйғунлашган.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву
Яна бир эътиборли жиҳати, XX аср бошларида кўпгина сиёсий жараёнлар айнан шу саройда кечган. Хиванинг давлатчилик ва илм-фан ривожида тутган ўрни, қадимий обидалари ва санъати озарбайжонлик меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву
Эслатиб ўтамиз, 21-22 июнь кунлари Озарбайжон президенти Илҳом Алиевнинг Ўзбекистонда давлат ташрифи бўлиб ўтмоқда. Ташриф доирасида Озарбайжон ва Ўзбекистон билан стратегик ҳамкорлик декларацияси ҳамда яна 15та турли соҳаларда ҳамкорликни қамраб олган шартномалар имзоланди.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев и Президент Азербайджана Ильхам Алиев посетили город Хиву
Янгиликлар лентаси
0