Жамият

Олимлар X-XII асрларда кучли ёнғинда қолган ҳудудни ўрганмоқда

© Маданий мерос агентлиги Олимлар X-XII асрларда кучли ёнғинда қолган ҳудудни ўрганмоқда
Олимлар X-XII асрларда кучли ёнғинда қолган ҳудудни ўрганмоқда - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Фарғонада олимлар томонидан олиб борилаётган археологик тадқиқотлар жараёнида аниқ шаклдаги уй қолдиғини ажратиб олиш мураккаб кечмоқда.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Олимлар Қува шаҳристонида милодий X-XII асрларда содир бўлган кучли ёнғин оқибатларини аниқлашди. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги хабар берди.
Қува шаҳристонида Фарғона Давлат Университети олимлари томонидан археологик тадқиқот олиб борилмоқда.
Археологлар маълум қилишича, очиб ўрганилган ҳудудда кучли ёнғин содир бўлган.
Ёнғин оқибатида уйларнинг девори куйган, тўсинлар ёниб полга қулаган. Деворлар қаттиқ шикасланиб, тартибсиз қулаб тушган. Натижада аниқ шаклдаги уй қолдиғини ажратиб олиш мураккаб кечмоқда.
Маълумот учун, Қува шаҳристони милоддан аввалги VI-Vасрларда шаклланган. Унинг гуркираб яшнаган даври милодий X-XII асрларга тўғри келади.
Бу вақтда Қуванинг умумий майдони 200 гектардан ортиб кетган бўлса, ҳозирда унинг 15 гектарга яқин ҳудуди сақланиб қолган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ва Ўзбекистон олимлари Фарғонада археологик тадқиқотлар олиб боришгани ҳақида хабар берилганди. Тадқиқотлар натижасида Фарғонанинг қадимги Шўркол, Узункўл, Аччиқ кўл ҳудудларида олиб борилган дала изланишлари натижасида тош артефактлар ва сопол буюмлар парчалари топилган.
Янгиликлар лентаси
0