Қурбон ҳайит муносабати билан авиачипталар арзонлашади

© unsplash/Sardorbek UsmonovАэропорт Ташкента
Аэропорт Ташкента - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Oбуна бўлиш
9 июлдан 12 июлгача чипталар 50% чегирма билан сотилади.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. “Uzbekistan Airways” Қурбон ҳайити муносабати билан чегирмалар тақдим этмоқда.

Байрам муносабати билан 9 июлдан 12 июлгача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларга 50% чегирма эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, “Uzbekistan Airways” АЖ томонидан рамазон ҳайти муносабати билан 2 майдан 4 майгача амалга ошириладиган маҳаллий авиақатновларнинг барча тарифларига 50 фоиз чегирма жорий қилганди.
Янгиликлар лентаси
0