Жамият

Қурбон ҳайитида неча кун дам олиш бўлади?

© УМУПразднование Рамадан ҳайит в Узбекистане
Празднование Рамадан ҳайит в Узбекистане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонда Қурбон ҳайити муносабати билан аҳоли камида уч кун дам олади.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Ўзбекистонликлар Қурбон ҳайити муносабати билан камида уч кун дам олади. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонида белгиланган.
Фармонга мувофиқ, 11 июль (душанба) барча ходимлар учун (иш ҳафтаси туридан қатъи назар) қўшимча ишланмайдиган кун сифатида белгиланган.
Бундан ташқари, беш кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимларнинг дам олиш куни 16 июль, шанба кунидан 12 июль, сешанба кунига кўчирилган.
Олти кунлик иш ҳафтасига эга бўлган ходимлар учун 12 июль, сешанба куни ҳам қўшимча ишланмайдиган кун сифатида белгиланган.
Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Қурбон ҳайити 9 июлга тўғри келади.
Умуман олганда, Ўзбекистон аҳолиси Қурбон ҳайити муносабати билан қуйидаги кунларда дам олади:
· 9 июль — шанба (дам олиш куни - ҳали расман тасдиқланмаган);
· 10 июль — якшанба (тақвим бўйича дам олиш куни);
· 11 июль — душанба (қўшимча ишланмайдиган кун);
· 12 июль — сешанба (қўшимча ишланмайдиган кун/кўчирилган дам олиш куни).
Янгиликлар лентаси
0