Иқтисод

Табиий газ бозорида асосий ваколатларга эга янги компания иш бошлайди

© Sputnik / Алексей Витвицкий / Фотобанкка ўтишГлавный терминал трубопровода Gazela в чешском поселении Брандов рядом с немецкой границей. Газопровод используется для транспортировки российского газа в Европейский Союз
Главный терминал трубопровода Gazela в чешском поселении Брандов рядом с немецкой границей. Газопровод используется для транспортировки российского газа в Европейский Союз - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
“UzGasTrade” акциядорлик жамияти табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажаради.
ТОШКЕНТ, 22 июн — Sputnik. Газни сотиб олиш, сотиш ва экспорт қилиш ишлари билан 1 августдан бошлаб янги ташкил этилган UzGazTrade компанияси шуғулланади. Бу президент томонидан имзоланган ПҚ-280-сонли қарорда назарда тутилган.
“UzGasTrade” акциядорлик жамияти табиий газни марказлашган тартибда харид қилиш ва сотиш функциясини бажаради.

UzGasTrade табиий газни давлатнинг ягона оператори сифатида республикадаги ишлаб чиқарувчилардан Идоралараро тариф комиссияси томонидан тасдиқланадиган нархларда ва импорт орқали ташқи манбалардан марказлашган тартибда харид қилади.

“Ўзтрансгаз” АЖ эса табиий газни ташиш, сақлаш ва транзит қилишга ихтисослашган ягона магистрал газ узатиш тизими оператори этиб белгиланди.
Ҳужжатга мувофиқ:
“UzGasTrade” АЖ устав капиталидаги давлат акциялари пакетлари бўйича акциядор ҳуқуқи Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан амалга оширилади;
Компаниянинг устав капитали Давлат бюджетидан ажратиладиган субсидия маблағларининг бир қисми ҳисобидан шакллантирилади;
Табиий газни сотиб олиш ва ички бозорда уни сотиш билан боғлиқ 1 август ҳолатига мавжуд дебитор ва кредитор қарздорликлар бўйича барча ҳуқуқ ва мажбуриятлар “Ўзтрансгаз” АЖ зиммасида қолади;
“Ўзтрансгаз”нинг табиий газни харид қилиш ва сотиш шартномалари ҳамда битимлари, шу жумладан маҳсулот тақсимотига оид битимлар бўйича ҳуқуқ ва мажбуриятлари 1 августдан бошлаб “UzGasTrade”га ўтади;
Янги ташкил этилган компания томонидан табиий газни импорт қилиш тендер, танлов ҳамда Ҳукумат қарори асосида тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра амалга оширилади.
Молия вазирлиги ва Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги “Ўзтрансгаз” ва “Ҳудудгазтаъминот” билан биргаликда республика бўйича газ тақсимлаш станциялари ва саноат тугунларини хатловдан ўтказади.
Шунингдек, республика газ узатиш тизимини, шу жумладан ер ости газ сақлаш омборлари инфратузилмасини 2040 йилгача ривожлантириш ва модернизация қилиш стратегияси ишлаб чиқилади.
Янгиликлар лентаси
0