Колумнистлар

УҚК ўз кучсизлигидан Змеиний оролига ҳужум қилмоқда

© ЧерноморнефтегазБуровая платформа "Черноморнефтегаз" в Аовском море
Буровая платформа Черноморнефтегаз в Аовском море - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
УҚКнинг бурғулаш платформалари ва Қора денгиздаги Змеиний оролига қилаётган ҳарбий жиҳатдан самарасиз бўлган зарбалари билан Киев режими Украинадаги ҳарбий ҳаракатлар ташаббускорлари ва ташкилотчиларини хурсанд қилишмоқчи.
Россия билан курашда киевнинг қўғирчоқ режими учун асосийси - бу "соққа" масаласи, яъни АҚШ ва НАТОдан бирор иқтисодий ёрдам ундириш. Ғарб ёрдами бўлмаса Украина бир неча кун ичида капитуляция қилган (таслим бўлган) бўларди. Шу сабабли ҳам Киев ҳар замонда йўқ ердан "ғалаба" намойиш қилишга уринади. Чунки медиалаштирилган “ғалаба2ни Ғарбнинг пул ёки қуроли ёрдамига айлантириш мумкин.
Жамиятда миллатчилик ва русофобияни қўллаб-қувватлаш - иккинчи даражали масала, ахир фуқароларнинг фикрлари билан қизиқмасдан сафарбарлик ресурслари билан “сўнгги украин қолгунига қадар” йиллар давомида жанг қилиш мумкин.
УҚК жанг майдонида кучсиз эканлигини англаб туриб, Киев режим қуруқликда ҳам денгизда ҳам сурбетларча террористик тактикаларни тез-тез кўллаб турибди. Донецкнинг аҳоли турар-жойлари ва Одесса вилояти қирғоғидан 70 км узоқлиқда бўлган, нефть қазиб олувчи платформаларига зарбаларини фақат шундай тушунтириш мумкин.
Украин қўшинлари 20 июнь тонггида “Черноморнефтегаз”нинг бурғулаш платформалари ва Змеиний платформаларига ҳужум қилди. Змеинийга бўлган ҳаво ҳужумида УҚКнинг 15 тадан ортиқ разведка-зарба берувчи учувчисиз аппаратлари, шунингдек, Bayraktar TB2 ларидан фойдаланилган. Орол яқинида АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларининг "Глобал Хок" RQ-4 стратегик- разведка учувчисиз аппаратлари ҳам кўринган.
Киев режими операциясининг режаси Змеинийга оммавий ҳаво ва ракета-артиллерия зарбаларини бериш, кейин эса у ерга қўнишни назарда тутган. Оловли зарбалар позициясидан Одесса ғарбидан оролни "Точка-У" украин баллистик ракеталари, “Ураган” залп оловли реактив тизимлари ва НАТОнинг 155-мм М-777 гаубицалари билан ўққа тутган. Бироқ, Россия қўшинларининг бўлинмалари УҚКнинг Змеинийни қайтариш учун йўллаган ҳужумига муваффақиятли тарзда (йўқотишларсиз ва гарнизон инфратузилмасига ҳеч қандай зарар етказмасдан) қарши жавоб берди. Россия ҳавога қарши мудофаа кучларининг “Панцирь” ва “ТОР” воситалари 13 та учувчисиз аппарат, тўртта “Точка-У” ракеталари, “Ураган ” залп оловли реактив тизимларининг 20 дан зиёд снарядларини йўқ қилди (оролгача ҳеч нарса учиб бора олмаган). Ақллилар бировларнинг хатоларидан хулоса қилишади, Украина Қуролли Кучлари эса ҳатто ўз хатоларидан ҳам хулоса қилишни истамайди.
Эслатиб ўтаман, май ойидаги ўйламай қилинган ҳужумлари туфайли УҚК тўртта зарба берувчи самолет, 10 та вертолоет, 30 та учувчисиз аппарат, “Молния” 1241 лойиҳасининг корвети, бортида қўшинлари бўлган 58181 "Кентавр" лойиҳасининг учта зирҳли катеридан айрилган. РФ Қуролли Кучлари Змеинийнинг мудофаасини зенит-ракета комплекслари ва залп оловли реактив тизимлари билан анча кучайтирган. Қора денгизнинг шимоли-ғарбий қисмида Змеиний ороли стратегик аҳамиятга эга (Руминиядан Одесса ва Николаевга юк ташиш йўналишларини назорат қилиш), шунинг учун УҚКдан яна “руҳий ҳужум”лар кутса бўлади.
20 июндаги Россия отишмалари УҚК қўмондончилигини Змеинийга қўнишни тўхтатишга яна мажбур қилди. Миссиясининг муваффақиятсизлиги учун Киев режими оролнинг 40 метр шарқидан узоқликда жойлашган газ қазиб олувчи инфратузилмадан қасос олишга қарор қилди. Байрактар ТБ2 ва ракета билан қуролланган катер гуруҳи зарбаларидан сўнг, учта платформа зарар кўрди. “Черноморнефтегаз”нинг ходимларидан уч нафари ярадор ва етти нафари бедарак йўқолгани ҳақида маълумотлар бор. 94 нафар вахтовик эвакуация қилинган. “БК-1” платформасидаги кучли ёнғин Қора денгизнинг бир қатор мамлакатлари учун экологик ҳалокат хавфини келтириб чиқарди.
Бурғулаш платформаларига “Нептун” украин ракеталари орқали зарба берилгандек, бироқ, бу ерда НАТО мутахассисларининг аралашувисиз иш бўлмаслиги аниқ. Россиялик экспертларнинг тахмин қилишича, олдинроқ Дания мамлакатадиган етказилган, Америкада ишлаб чиқарилган Harpoon кемага қарши ракеталардан фойдаланилган. Айтиш жоиз, альянс ҳарбийлари Змеинийга май ойида бўлган ҳужумларида ҳам иштирок этишган.
Украина ҳудудидаги ҳарбий объектларни парчалаш давом этмоқда. Биргина ўтган сутка давомида Россия қўшинлари УҚКнинг 216 та ишчи кучи жамланган ҳудудига, 28 та қўмондонлик пунктига, ўқ отиш жойларидаги 64 та артиллерия бўлинмасига, 13та танк ва бошқа зирҳли техникага, иккита ўқ-дори сақланадиган омборга зарба берди. 570 нафар миллатчини йўқ қилди. Бир кун аввал Днепропетровск вилоятида УҚКнинг 57 нафар генерали ва офицери (мажлис пайтида) ракета зарбалари билан йўқ қилинган.
НАТО қуроллари Россия билан курашда ёрдам бераётгани йўқ. Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес аввалроқ Россия артиллериясининг УҚКникидан 20 баробар яхшироқ эканлигини тан олган. УҚКнинг тинч аҳоли ва фуқаролик объектларига қилган террористик ҳаракатлари Европа етакчиларига таъсир қилмай қолмади. Германия, Франция, Италиянинг Киевга оғир қуролларни етказиб беришдан бош тортгани бежиз эмас. Украина Ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба белкураклар билан жанг қилишга ваъда бермоқда. Европа эса Украина муаммоларидан чарчади. Шунга қарамай, Киев қўғирчоқлари Вашингтон ва Лондон буйруғига асосан яна ва яна ўз оёғига болта уришда давом этмоқда.
АҚШ ва Британия урушни “энг сўнгги украин қолгунига қадар” қўллаб-қувватлашмоқда. Бироқ, бу мамлакатларда иқтисодий қийинчиликлар ва ички сиёсий турбулентлик муаммоларчи ошиб бормоқда. НАТО бош котиби Йенс Столтенберг иттифоқдошларини узоқ давом этадиган можароларга тайёр туришга чақирмоқда- коллектив Ғарб аста-секинлик билан, аммо аниқ тушкунликка ботиб бормоқда. Луганск вилоятининг “губернатор”и Сергей Гайдай РФ Қуролли Кучларининг катта ҳужуми ҳақида хабар берди. Унинг сўзларига кўра, тўқнашув фронтида ҳақиқий “дўзах” юз бермоқда. Украин ҳарбийлари оммавий тарзда асирликка олинмоқда. Дунё тартибининг глобал ўзгаришини ваъда қилаётган куз фаслига ҳам оз қолди.
Янгиликлар лентаси
0