Аналитика

BRICS давлатлари янги заҳира валюта яратиш устида ишламоқда - Путин

© Sputnik / Михаил Метцель / Фотобанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин обратился с приветствием к участникам Делового форума БРИКС
Президент РФ В. Путин обратился с приветствием к участникам Делового форума БРИКС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
BRICS давлатлари ўзаро савдо сотиқни кенгайтирмоқда, янги халқаро тўлов механизмларини яратмоқда.
ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. BRICS (БРИКС) давлатлари томонидан янги халқаро резерв валюта яратиш устида иш олиб борилмоқда, деди Россия президенти Владимир Путин, ташкилот Ишбилармонлари форумида.
Шунингдек ушбу давлатлар ҳамкорликда ўзаро савдо-сотиқни амалга ошириш мақсадида халқаро ҳисоб-китобнинг ишончли механизмини яратиш устида иш олиб борилмоқда. Россиянинг банклараро ахборот алмашиш тизими ҳамкорлар учун очиқ.
“Россиянинг "Мир" тўлов тизимидан фойдаланиш географияси кенгаймоқда. Мамлакатларимиз валюта саватчаси асосида халқаро захира валютасини яратиш масаласи ишлаб чиқилмоқда”, — деди президент.
Путин айтишига кўра, турли чекловларга қарамасдан БРИКС ишбилармон доиралари савдо, молиявий ва сармоявий соҳаларда ўзаро манфаатли алоқаларни изчил кенгайтириб бормоқда. 2022 йилнинг дастлабки уч ойида Россия Федерациясининг "бешлик" мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 38 фоизга ўсди – 45 миллиард долларгача, дея қўшимча қилди Россия президенти.
“Россия ишбилармон доиралари БРИКСга аъзо давлатлар бизнес ҳамжамиятлари билан келишилган ҳолда транспорт инфратузилмасини ривожлантириш, логистика йўналишларини қайта қуриш ва янги ишлаб чиқариш занжирларини яратиш бўйича тезкор чоралар кўрмоқда”, — деди Путин.
Шунингдек, у Россия ишбилармон доиралари ва БРИКС мамлакатлари ишбилармон доиралари ўртасида алоқалар фаоллашаётганини, хусусан, Россияда Ҳиндистон тармоғи дўконларини очиш, Россия бозорида Хитой автомобиллари, ускуналари ва механизмлари улушини ошириш бўйича музокаралар олиб борилаётганини қўшимча қилди.
Ўз навбатида, Россиянинг "бешлик" мамлакатларидаги иштироки ҳам кенгайиб бормоқда. Россиядан Хитой ва Ҳиндистонга нефть етказиб бериш ҳажми ортиб бормоқда, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда, деди Россия президенти.
Бундан ташқари, Россия БРИКС мамлакатларига катта ҳажмдаги ўғитларни экспорт қилади. Россиянинг ИТ-компаниялари Ҳиндистон ва Жанубий Африкада ўз фаолиятини кенгайтирмоқда. Россия сунъий йўлдошлари эса ҳозирданоқ Бразилиядаги 40 миллион аҳолини телекўрсатувлар билан таъминламоқда, дея қўшимча қилди Путин.
Маълумот учун BRICS (БРИКС) Россия ташаббуси билан 2006 йилнинг сентябрь ойида ташкил қилинган. Унинг таркибига Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка киради.
Янгиликлар лентаси
0