Бу йилги тест синовлари ёпиқ биноларда ўтказилади - ДТМ

© SputnikСдача вступительных экзаменов на стадионе "Бунёдкор"
Сдача вступительных экзаменов на стадионе Бунёдкор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2022
Oбуна бўлиш
Бу йилдан бошлаб амалиётда биринчи марта тест саволларини ишлаш учун саволларнинг оралиғида ёзишга жой қолдирилади.
ТОШКЕНТ, 23 июн — Sputnik. Давлат тест маркази ОТМларга кириш тест синовларини ўтказиш учун ёпиқ майдонларни тайёрламоқда.
ДТМ Бошқарма бошлиғи Жавлонбек Нурматовнинг сўзларига кўра, давлат комиссиясининг ёки махсус комиссиянинг таклиф ва чекловлари бўлмаса, тест синовлари ёпиқ биноларда ўтказилади.
“Шу вақтга қадар ДТМ 2 та сценарий, яни тест синовларини очиқ ва ёпиқ майдонларда ўтказиш устида иш олиб борди. Ҳозирда тўлиқ ёпиқ биноларда ўтказишга тайёргарлик ишлари кетмоқда”, дейди Жавлонбек Нурматов.
Бу йил ҳам абитуриентлар сув ва ручкалар билан таъминланади.
Бу йилдан бошлаб амалиётда биринчи марта тест саволларини ишлаш учун саволларнинг оралиғида ёзишга жой қолдирилади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ОТМларга кириш тест синовлари очиқ майдонларда ўтказилганди.
Янгиликлар лентаси
0