Россияда мигрантлар учун “Работа в ЕАЭС” мобил иловаси ишга туширилди

© Sputnik / Майя МашатинаТрудовые мигранты в России. Архивное фото
Трудовые мигранты в России. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2022
Oбуна бўлиш
Илова орқали ЕОИИ, Ўзбекистон ва МДҲнинг бошқа давлатлари фуқаролари Россияда ишга жойлашишда давлат ва тижорат хизматларидан фойдаланишлари мумкин.
ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. Евроосиё тараққиёт банкининг Рақамли ташаббуслар жамғармаси Иттифоқда ишчи кучининг эркин ҳаракатланишини таъминлаш учун онлайн хизмат кўрсатиш платформаси – “Работа в ЕАЭС” мобил иловасини ишга туширди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.
Илова Минскда бўлиб ўтган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишида тақдим этилди. Илова орқали ЕОИИ, Ўзбекистон ва МДҲнинг бошқа давлатлари фуқаролари Россияда ишга жойлашишда давлат ва тижорат хизматларидан фойдаланишлари мумкин. Хизматларни ЕОИИнинг бошқа давлатларида ҳам йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда.
“Ҳозирда “Работа в ЕАЭС” иловасидаги иш ўринлари Россия сегменти доирасида тақдим этилмоқда. Бошқача айтганда, ЕОИИ ва МДҲ мамлакатлари фуқаролари Россияда ишга жойлашганларида мазкур дастур орқали давлат ва тижорат хизматларидан фойдаланиши мумкин. Хизматларни ЕОИИнинг бошқа давлатларида ҳам йўлга қўйиш бўйича музокаралар олиб борилмоқда”, Тигран Саркисян.
Умуман олганда илова орқали фуқаролар Россияга кириш чекловлари ҳақида билиб олиши, СТИР ва суғурта тажрибасини текшириши, Меҳнат инспекциясига мурожаат қилиши, таълим ҳужжатларини тасдиқлаши, патент олиш учун ариза бериши, тиббий суғуртани расмийлаштириши, ижарага уй олиши, самолёт ва поезд учун чипталар харид қилиши ва СИМ-карта сотиб олиши мумкин.
“Работа в ЕАЭС” иловасини AppStore ва Google Play орқали юклаб олиш мумкин.
Россияда мигрантларни ишга жойлаштириш билан боғлиқ жараёнларни рақамлаштириш устувор вазифа ҳисобланади. Маълумки, мазкур давлатда 3,8 миллионга яқин мигрант патент ёки ЕОИИ мамлакатлари фуқаролари сифатида меҳнат шартномаси асосида ишлайди, яна 290 мингга яқин ёшлар Россия олий ўқув юртларида таълим олади.
Аввалроқ, Россия Меҳнат вазирлиги пилот лойиҳа доирасида мамлакатга кириши мумкин бўлган ўзбекистонлик мигрантлар сонига қўйилган чекловни олиб ташлаш таклифи билан чиққан эди.
Маълумот учун, ўтган йилнинг январь-декабрь ойларида 2 221 826 та меҳнат патенти берилган. Шундан 1 316 569 тасини Ўзбекистон фуқаролари олишган.
Янгиликлар лентаси
0