“Тўполанг” сув омборидан сув чиқиши сабаби маълум бўлди

© "Ўзбекгидроэнерго"Плотина водохранилища "Туполанг"
Плотина водохранилища Туполанг  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2022
Oбуна бўлиш
"Сув омборида ҳеч қандай муаммо йўқ" - 22 июнь куни содир бўлган воқеа юзасида мутахассислар изоҳ беришди.
ТОШКЕНТ, 23 июн – Sputnik. “Тўполанг” сув омборида 22 июнь куни кузатилган ҳодисага "Ўзбекгидроэнерго" АЖ Ахборот хизмати раҳбари Равшан Байкулов Sputnik мухбирига қуйидагиларни маълум қилди.
Байкулов айтишига кўра, сув омоборида янги ишга туширилаётган ГЭС қувурларидан бирида сув миқдори автоматик равишда бошқарилмай қолган ва каналга оқизилган.
“Сув омборида янги ишга туширилаётган ГЭСнинг модернизация вақтида сув қувуридаги босим ортган. Секундига 40 тонна оқаётган сув автоматик равишда бошқарилмай қолган ва сув каналга оққан. Каналдаги сиғим эса секундига 160 тонна сувни ҳам бемалол оқиза олади. Одамлар вазиятдан фойдаланиб, каналда оқаётган сувларни видеога олиб, ваҳимали, нотўғри ахборот тарқатишган. Сув омборида ҳеч қандай муаммо йўқ”, - дейди Байкулов.
© "Ўзбекгидроэнерго"Плотина водохранилища "Туполанг"
Плотина водохранилища Туполанг  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2022
Плотина водохранилища "Туполанг"
Афғонистонда содир бўлган зилзиланинг таъсири борми ?
Ушбу саволга мутахассис "Ўзбекгидроэнерго" АЖ Хавфсизлик ва махсус ишлар бошқармаси бошлиғи Нодир Артикбаев жавоб берди.

“Афғонистон жануби-шарқидаги Пактика ва Хост вилоятларида содир бўлган зилзиланинг Тўполанг сув омборига умуман таъсири йўқ. Бу борада, сув омбори мутлақо хавфсиз. Мазкур зилзиланинг Ўзбекистонга, бевосита Сурхондарё вилоятига сезилиш кучи тахминан 3 балл (281 км) ни ташкил этган”, - дейди Артикбаев.

Мутахассис сув омборининг кучли зилзилаларга бардошлилиги 8 баллга тенг бўлиб, мустаҳкам гидроиншоот эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Шунингдек мутахассис “Тўпаланг” сув омборининг лойиҳа қуввати 500 млн. м/куб эканини ва бугунги кунда ундаги сув ҳажми 378,87 млн. м.кубни ташкил этаётганини ҳам айтиб ўтди.
Сув омборининг режавий сув ташламаси 70 м/куб/секунд, лекин 2022 йил 22 июнь куни 110 м/куб/секундни ташкил этган.
© "Ўзбекгидроэнерго"Плотина водохранилища "Туполанг"
Плотина водохранилища Туполанг  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2022
Плотина водохранилища "Туполанг"
Аҳолини ахвфли вазиятлардан огоҳлантириш тизими қандай ишлайди?
Сурхондарё вилояти ва айниқса сув омбори атрофида яшовчи аҳолиси хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Тўполанг сув омборида локал даражасидаги хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими яратилган.
Ушбу тизим доирасида қуйидагилар кўзда тутилган:
“Тўполанг” сув омбори тўғонидан Сариосиё тумани Фавқулодда вазиятлар бўлимигача узунлиги 26 км бўлган оптик толали алоқа кабели тортилган,
сув омбори тўғонидан 22 км масофада жойлашган аҳоли пунктларигача овозли хабар бериш мосламалари орқали фавқулодда вазият тўғрисида ахборот етказиш тизими билан таъминланган.
Ундан ташқари вилоят аҳолисига юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятлар тўғрисида огоҳлантириш учун Сурхондарё вилоятининг маҳаллий даражасида хабар бериш ва маълумот (ахборот) етказишнинг автоматлаштирилган тизими узлуксиз режимда ишлайди, - дейди мутахассис.
© "Ўзбекгидроэнерго"Плотина водохранилища "Туполанг"
Плотина водохранилища Туполанг  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2022
Плотина водохранилища "Туполанг"
“Тўполанг” сув омобори ҳақида
Сурхондарё вилояти Сариосиё туманидаги "Тўполанг" сув омбори 1982 йилда қуриб бошланган. Сув омбориинг максимал сиғими 500 миллион куб метрни ташкил қилади.

Сув омбори тўғонининг баландлиги 165 метр, яна 22 метр ер остига пойдевор қилинган, иккаласи қўшилганда 187 метрни ташкил қилади. Сув омбори энг кўп 2019 йилда 450 млн. м.куб сув йиққан.
Тўғон бошқаруви автоматлаштирилган бўлиб, хориждан келтирилган назорат, ўлчов, кузатиш мосламалари жараённи мунтазам назорат қилиб боради. Бундан ташқари тўғон ўртасига ҳам махсус датчиклар ўрнатилган бўлиб, ва улар ер қимирлаши ва бошқа маълумотларни қайд қилиб боради. Сейсмостанция ҳам зилзиланинг тўғонга таъсирини кузатиб боради. Тўғонга ортиқча сув келган ҳолда уинг остидаги сув ўтказгичлар ва канал орқали чиқариб юборилади.
© Роман ПостороннийВодохранилище "Тупаланг"
Водохранилище Тупаланг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2022
Водохранилище "Тупаланг"
Янгиликлар лентаси
0