Тошкентнинг икки тумани вақтинча электр энергиясидан узилди

© Sputnik / Виталий Тимкив / Медиабанкка ўтишЭлектроподстанция линия электропередач
Электроподстанция линия электропередач  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2022
Oбуна бўлиш
Мирзо Улуғбек ва Яшнаобод туманлари соат 7:00 дан соат 20:00 га қадар электр энергиясидан узилди
ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. Бугун, 23 июнь куни соат 7:00 дан соат 20:00 га қадар Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек ва Яшнаобод тумани электр энергиясидан узилди. Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси” АЖ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, бу янги таянч устунларни ўрнатиш ишлари билан боғлиқ.
Шу сабаб Эрон Республикаси элчихонаси, Кўр-соқовлар мактаб интернати, Туман жиноят суди, Қон қуйиш институти, Диогностика маркази, Боткина кўчасида жойлашган ишлаб чиқариш объектларининг электр энергияси соат 07:00 дан 20:00 қадар вақтинчалик ўчирилади.
“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АЖ мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр энергияси таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли тумандаги ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди”Ю дейилади хабарда.
Янгиликлар лентаси
0