Жамият

“Utair” авиакомпанияси Ўзбекистонга янги рейсларни йўлга қўйди

© SputnikСамолёт авиакомпании "ЮТэйр". Архивное фото
Самолёт авиакомпании ЮТэйр. Архивное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 23.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Россиянинг “Utair” авиакомпанияси Москва-Самарқанд йўналишида янги рейсни йўлга қўйди.
ТОШКЕНТ, 23 июн - Sputnik. Россиянинг “Utair” авиакомпанияси Москва-Самарқанд йўналишида янги рейсни йўлга қўйди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, парвозлар 21 июндан бошлаб ҳафтасига икки марта сешанба ва чоршанба кунлари амалга оширилади. Самолёт Москвадан 12:40 да, Самарқанддан эса 20:20 да учади.
Шунингдек, авиакомпания Москвадан Бухорога парвозлар частотасини ҳафтасига 3 тагача оширади. Бундан ташқари, ҳар куни Москва-Тошкент рейсларини амалга оширишда давом этади.
“Utair”нинг Москва-Бухоро йўналишидаги парвозлари 2 июлдан бошлаб душанба, чоршанба ва жума кунлари амалга оширилади. Чипта нархи 6970 рублдан бошланади.
“Ўзбекистон йўловчиларимиз учун машхур манзил бўлиб, уларга қулайлик яратиш мақсадида парвозлар амалга ошириладиган шаҳарлар сонини кўпайтирдик”, дейди компания раҳбари Олег Семёнов.
Эслатиб ўтамиз, апрель ойида “Utair” авиакомпаниясиТошкентдан Тюмен ва Сургутга мунтазам рейсларни йўлга қўйган эди. Ҳар иккала рейс ҳафтада бир марта пайшанба кунлари амалга оширилади.
Янгиликлар лентаси
0