Ҳудудларда электр энергиясини сотувчи хусусий компаниялар ташкил этилади

© Пресс-служба президента Узбекистана Шавката МирзиёеваПрезидент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на совещании по вопросам трансформации электроэнергетических предприятий
Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев на совещании по вопросам трансформации электроэнергетических предприятий - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2022
Oбуна бўлиш
Энергетика тизимини модернизация қилиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун келгуси йилларда 20 миллиард долларга яқин инвестиция талаб этилади.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Келгуси йилда 14 та туман ва шаҳарда “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга муқобил тарзда, истеъмолчиларга электр энергиясини сотадиган хусусий чакана савдо компаниялари ташкил этилади. Бу ҳақда президент иштирокида бўлиб ўтган электр энергетикаси корхоналари фаолиятини трансформация қилиш масалалари бўйича йиғилишда маълум қилинди.
Йиғилишда энергетика бозорини бошқариш бўйича янги тизим яратиш масалалари муҳокама этилди.
Қайд этилганидек, энергетика тизимини модернизация қилиш, иқтисодиёт тармоқлари ва аҳоли эҳтиёжларини тўлиқ қондириш учун келгуси йилларда 20 миллиард долларга яқин инвестиция талаб этилади. Бунинг учун соҳада рақобатли бозорни шакллантириш ва хусусий инвесторларга шароитларни кенгайтириш зарур.
“Хусусий генерация корхоналари уланиши учун тенг шароит яратиш мақсадида “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг электр энергиясини ягона харид қилиш ва магистрал тармоқларни бошқариш ваколатларини ажратиш таклифи билдирилди”, дейилади хабарда.
Бунда, ягона харид қилувчи компания барча электр станцияларидан электр энергиясини шартнома асосида сотиб олиб, йирик корхона ва ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига сотади.
Магистрал тармоқ оператори эса электр энергиясини етказиб бериш, йўқотишларни камайтириш ва энерготизимни техник бошқариш билан шуғулланади.
Маълумот учун,“Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти негизида электр энергияси ишлаб чиқариш, етказиб бериш ва сотиш бўйича 3 та алоҳида тузилма ташкил этилган. 7 миллион истеъмолчи Электр энергиясини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимига уланиб, аҳолидан тўлов ундириш 100 фоиз таъминланмоқда. Генерация соҳасида жами 7 миллиард долларлик 19 та қуёш, шамол ва иссиқлик электр станциялари қуриш бўйича лойиҳаларга хорижий инвесторлар жалб қилинган.
Янгиликлар лентаси
0