Жамият

Инсон аъзоларини кўчириб ўтказишга мажбурлаганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланди

© Sputnik / Григорий Сысоев / Фотобанкка ўтишВо время операции по пересадке донорской почки
Во время операции по пересадке донорской почки - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Трансплантация шартларини бузганлар оғирлаштирувчи ҳолатларда озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik.Эндиликда инсон аъзоларини трансплантация қилишга розилик беришга мажбурлаган шахслар 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилинади. Бу бўйича президент томонидан имзоланган ЎРҚ–780-сонли қонун билан Жиноят кодексига ўзгартириш киритилди.
Ҳужжатга кўра, инсонни ундан аъзоларини ва (ёки) тўқималарини трансплантация учун олишга розилик беришга мажбурлаганлик учун жавобгарлик белгиланди ва бу қилмиш оғирлаштирувчи ҳолатларда озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Инсон аъзоларининг ва (ёки) тўқималарининг олди-сотдиси билан шуғулланганлик, шунингдек уларни Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқиб кетганлик учун ҳам жиноий жавобгарлик белгиланди.
Мазкур жиноятлар билан боғлиқ дастлабки тергов ички ишлар органлари томонидан олиб борилади.
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, инсон аъзоларини ёки тўқималарини унинг мурдасидан олишга унинг тириклик чоғидаги нотариал тартибда тасдиқланган ёзма розилиги мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади.
Янгиликлар лентаси
0