Жамият

Ўзбекистонда жазирама кунлар бошланмоқда

© Sputnik / Рамиз БахтияровСтройка в одной из высоток Ташкен-сити приостановлена из-за палящего солнца
Стройка в одной из высоток Ташкен-сити приостановлена из-за палящего солнца - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Якшанба куни Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 43-45 даражагача кўтарилади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Қайд этилишича, бугун, 24 июнь куни Ўзбекистоннинг текислик ҳудудлари бўйича бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кўпчилик вилоятларда кундузи термометр устуни 36-39 даражага етади, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 40-42 даражагача бўлади.
Эртадан бошлаб Ўзбекистон ҳудудига Туркманистондан жуда иссиқ ва қуруқ ҳаво кириб келиши бошланади. Эртага ҳаво ҳарорати кечаси 21-24 даража, кундузи 36-39 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 42-44 даражагача бўлади. Якшанба куни ҳарорат фони кечаси 23-26 даражагача, кундузи 38-42 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 43-45 даражагача кўтарилади.
Айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Янгиликлар лентаси
0