Жамият

Тез орада Покистонга ўзбек қовунлари экспорти бошланади

© Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлигиҚовуннинг "Зарҳал" нави
Қовуннинг Зарҳал нави - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Йил якунига қадар Покистонга 2,5 тонна хўл ва қуруқ мева экспортини амалга ошириш режалаштирилган.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Тез орада Покистонга ўзбек қовунлари экспорти бошланади. Бу ҳақда яқинда Афғонистон ҳудуди орқали Покистонга ўзбек ҳайдовчилари билан юк ташувларини амалга оширган “Chemical Business” корхонаси раҳбари Фахриддин Набиев маълум қилди.
“Март ойида Президентлар учрашувидан кейин икки томонлама жудаям катта имкониятлар юзага келди. Бизга асосан, портлар керак, яъни денгиз керак. Биз Ўзбекистоннинг маҳсулотларини тезроқ портга етказиб беришимиз керак. Президентлар учрашувидан кейин бу имкониятлар очилди ва биз ҳозир улардан 100 % фойдаланаяпмиз”, дейди Фахриддин Набиев.
Унинг сўзларига кўра, даслабки босқичда корхона томонидан Сирдарёда етиштирилган 40 тоннага яқин қовун маҳсулотлари Покистон бозорига етказиб берилади.
Йил якунига қадар эса Покистон Ислом Республикасига 2500 тонна хўл ва қуруқ мева экспортини амалга ошириш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, ушбу корхона ишчилари бўлган Дилмурод Норматов ва Ойбек Бегматовлар “Тошкент – Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар – Карачи” йўналишида юк ташувларини амалга оширган илк ўзбек ҳайдовчиларидир.
Янгиликлар лентаси
0