Спорт

Улуғбек Рашитов таэквондо бўйича Осиё чемпиони бўлди

© Миллий Олимпия қўмитаси Улуғбек Рашитов таеквондо бўйича Осиё чемпиони бўлди
Улуғбек Рашитов таеквондо бўйича Осиё чемпиони бўлди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Улуғбек Рашитов финалда иорданиялик Заид Каримга қарши даянга чиқди ва иккала раундда ҳам ғалабага эришди.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчи Улуғбек Рашитов Осиё чемпиони бўлди. Бу ҳақда Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.
Жанубий Кореяда таэквондо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Унда -68 кг вазн тоифасида Улуғбек Рашитов финалда иорданиялик Заид Каримга қарши даянга чиқди ва иккала раундда ҳам ғалабага эришиб, Осиё чемпионига айланди.
Рашитов мусобақани нимчорак финалдан бошлади ва фаластинлик Фаҳид Абдулразоқни 2:0 ҳисобида таслим қилди.
Шундан сўнг чорак финалда мўғулистонлик Энгболд Буяншагаи, ярим финалда эронлик Дониёл Бозоргишоб ҳам мағлуб этилди – 2:0.
Шунингдек, -53 кг вазн тоифаси иштирок этган Чарос Қаюмова мусобақани кумуш медаль билан якунлади. У беллашувда эронлик Наҳид Киянчандеҳга имкониятни бой берди.
Шу тариқа, қитъа биринчилигининг биринчи кунида Ўзбекистон жамоаси 1 та олтин ва 1 та кумуш медалларига сазовор бўлди.
Янгиликлар лентаси
0