Онкология - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 21.01.2022
Бу қизиқ
Ушбу рукнимизда илм-фан, инсон соғлиги, фойдали ва зарарли озиқ-овқатлар, парҳез таомлар, шифокорлар маслаҳати ва бошқа барча учун қизиқарли маълумотлар бор.

Уйқу сифатини қандай ошириш мумкин?

© Depositphotos / Bacho123456Ночник и будильник у кровати
Ночник и будильник у кровати - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Сомнолог уйқу сифатини ошириш борасида тавсиялар берди.
Сомнолог Екатерина Племянникованинг айтишича, тўйиб ухлаш учун бир қанча қоидаларга амал қилиш керак.
Яъни тартиб, тоза ҳавода сайр, ётоқхонани мунтазам шамоллатиб туриш, уйқудан олдин гаджетлардан фойдаланмаслик ва кеч вақти овқатланмаслик каби одатлар уйқу сифатига ва давомийлигига ижобий таъсир қилади.
“Бир вақтда уйқуга кетиб, аниқ вақтда туриш лозим. Яъни уйқу учун аниқ вақт бўлиш керак. Ўттиз дақиқа фарқ зарар қилмайди, бироқ бунга қаттиқ амал қилиш керак. Кечги сайр тезроқ уйқуга кетишга ёрдам беради. Ётоқхонада эса салқин ҳаво бўлиши, оёқлар совуқ қотмаслиги керак”, - дейди Племянникова.
Шунингдек, сомнолог ётоқхона учун сариқ спектрли лампадан фойдаланишни маслаҳат берди. Бундай лампа нерв тизимининг тезроқ тинчланишига ёрдам беради.
Янгиликлар лентаси
0