Хитойда блогерларга тиббиёт ва ҳуқуқ масалаларида гапириш тақиқланди

© Sputnik / Denis Abramov / Медиабанкка ўтишДевушка фотографирует кота на одной из улиц в Железноводске
Девушка фотографирует кота на одной из улиц в Железноводске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.06.2022
Oбуна бўлиш
Сўнгги 16 ой ичида Хитой ҳукумати онлайн контентни тартибга солишни кучайтирган ва фойдаланувчилар учун қўшимча чекловлар жорий этган.
ТОШКЕНТ, 24 июн — Sputnik. Хитойда блогерлар, стримерлар ва бошқа фикр етакчиларига зарур маълумотга эга бўлмасдан туриб тиббиёт ва ҳуқуқшунослик мавзуларида гапириш тақиқланди. Бу ҳақда CNBC хабар берди.
Янги қоидаларга кўра, инфлюенсерлар ўзлари транслация олиб бораётган платформада малакасини тасдиқлаши шарт бўлади. Онлайн-стримлар майдончалари администраторлари эса ихтисослаштирилган контент муаллифларининг малакасини текшириш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
Сўнгги 16 ой ичида Хитой ҳукумати онлайн контентни тартибга солишни кучайтирган ва фойдаланувчилар учун қўшимча чекловлар жорий этган. Хусусан, 16 ёшдан кичик бўлган болаларга соат 22:00 дан сўнг стримларни томоша қилиш тақиқланди.
Транслация муаллифларига ҳашаматли нарсалар ва шоҳона яшаш тарзини намойиш этиш, шунингдек, шаҳвоний ва провокацион моҳиятга эга контент тайёрлаш тақиқланади.
Янгиликлар лентаси
0