Афғонистонга инсонпарварлик ёрдами тезкор етказиб берилди

© МИД УзбекистанаУзбекистан доставил гумпомощь Афганистану
Узбекистан доставил гумпомощь Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2022
Oбуна бўлиш
Пактика ва Хост вилоятларида кучли зилзила содир бўлган ва мингга яқин киши қурбон бўлган эди.
ТОШКEНТ, 25 июн - Sputnik. Бугун махсус самолётда Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан Ўзбекистондан жўнатилган 74 тонна инсонпарварлик ёрдамини Кобулга олиб клинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Шерзод Ибрагимов.
Самолёт бортида озиқ-овқат маҳсулотлари, бирламчи зарур предметлар ва дори-дармонлардан иборат инсонпарварлик ёрдами давлатимиз раҳбарининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев бошчилигидаги делегация томонидан етказилди.
Маълумот учун, 22 июнь куни Афғонистоннинг Пактика ва Хост вилоятларида кучли зилзила содир бўлган эди. Зилзила оқибатида кўплаб иншоотлар бузилган, мингга яқин фуқаро қурбон бўлган эди.
© МИД УзбекистанаУзбекистан доставил гумпомощь Афганистану
Узбекистан доставил гумпомощь Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2022
Узбекистан доставил гумпомощь Афганистану
Ушбу табиий офатдан сўнг Ўзбекистон ҳукумати қўшни Афғонистонга ҳамдардлик билдириб, Афғонистон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканини маълум қилган эди.
Шунингдек, халқаро каналлар ва бошқа давлатлардан Афғонистон учун олиб келинаётган инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш осон ва қулай бўлиши учун Термизда халқаро логистика маркази ташкил қилиш тўғрисда президент қарори имзоланган эди.
© МИД УзбекистанаУзбекистан доставил гумпомощь Афганистану
Узбекистан доставил гумпомощь Афганистану - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2022
Узбекистан доставил гумпомощь Афганистану
Янгиликлар лентаси
0