Чиллада иссиқдан қандай ҳимояланиш керак - "Ўзгидромет" тавсиялари

© Sputnik / Sergey Pyatakov / Медиабанкка ўтишДевушка в жаркую погоду в Александровском саду в Москве
Девушка в жаркую погоду в Александровском саду в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2022
Oбуна бўлиш
" Чилла" форс тилида "қирқ кун" дегани, яъни йилнинг "энг иссиқ қирқ куни" маъносини англатади.
ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Ўзбекистонда 25 июндан 3 августгача бўлган қирқ кунлик давр "чилла" ёки "саратон" деб аталади ва одатда ушбу давр йиллнинг энг иссиқ мавсумидир.
Ёзда қизиган чўллар устида юқори ҳароратли ва намлиги кам бўлган тропик ҳаво массалари шаклланади, бу ёзнинг ўрталарида булутли, қуруқ ва иссиқ об-ҳавони белгилайди.
25-29 июнь кунлари Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон орқали Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши сабабли максимал ҳаво ҳарорати 40-42° гача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 43-45° гача кўтарилади.
Ўзбекистон аҳолиси қадимдан жазирама иссиқдан қандай ҳимояланишни билган бўлсада, иссиқ кунларда ўзини тутишнинг асосий қоидалари ҳақида биз сизга яна бир бор эслатиб ўтамиз.
Қуёшда узоқ вақт қолмасликка ҳаракат қилинг, айниқса куннинг ўртасида. Агар бу иложиси бўлмаса, танани ва бошни тўғридан-тўғри қуёш нурларидан ҳимоя қилишга ҳаракат қилинг.
Кўп суюқлик ичинг, музлатгичдан музли ичимликлар эмас, балки илиқ сув ёки энг яхшиси кўк чой ичинг.
Кўпроқ мева, сабзавотларни истеъмол қилинг. Жуда аччиқ ва ёғли овқатларни итеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг. Совутиш мосламалари билан жиҳозланмаган дўконлардан маҳсулотларни харид қилманг - улар қуёшда қанча вақт бўлганини билмайсизку.
Кондиционерли хонада бўлганингизда, тўғридан-тўғри совуқ ҳаво оқими тагида ўтирманг ва кондиционерни 18 даражадан паст бўлмаган ҳароратга "дастурланг".
Юрак-қон томир касалликлари бор инсонлар дори-дармонларни қабул қилиш бўйича шифокор билан маслаҳатлашишлари керак.
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳудудида 100 йилдан ортиқ давр мобайнида олиб борилаётган метеорологик кузатувлар давомида энг иссиқ ҳарорат аксарият ҳудудларда 44-46° гача, Қизилқум чўлида 47° гача, республиканинг энг жанубида 48-49° гача кўтарилган.
Янгиликлар лентаси
0