Ситуация на границе Крыма с Украиной - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Санкциялар азобини АҚШ ва альянс давлатлари чекмоқда - NYT

© AP Photo / Patrick SemanskyПрезидент Джо Байден 31 марта 2022 года в Вашингтоне.
Президент Джо Байден  31 марта 2022 года в Вашингтоне. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Байден Россия иқтисодини "тилка-пора" қилганидан сўнг, Россиянинг нефтдан даромади максимал нуқтага етган, рубль эса сўнгги йилда қайд этган энг юқори курсда сотилмоқда.
ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. АҚШ бошчилигидаги альянс Россияга қарши санкциялар оқибатида умидсизлик ва азоб-уқубатларга дуч келмоқда, деб ёзади The New York Times газетаси шарҳловчилари Майкл Кроули ва Эдвард Вонг.
“Владимир Путин Украина билан урушда муваффақиятга эришмоқда, АҚШ ва унинг иттифоқчилари эса энергия нархи ошиши билан курашмоқда”, дейилади мақолада.
Газета шарҳловчилари қуйидаги аниқ фактларни таъкидлашмоқда:
Байден март ойида санкциялар “Россия иқтисодиётини тилка-пора қилаётганини ва “рубль қулаётганини" айтиб мақтанган эди,
️Аммо нефть нархи ошгани сайин Россия нефть даромадлари рекорд даражага етмоқда,
️Рубль февраль ойида тушганидан сўнг, долларга нисбатан сўнгги 7 йил ичида қайд этилгн энг юқори қийматига етди.
Байден расмийларининг айтишича, Россия иқтисодиёти шунга қарамай, вақт ўтиши билан ортиб борувчи зарар кўрмоқда.
Аммо қайси томонда кўпроқ вақт борлиги аниқ эмас. Украина ҳукумати ҳар куни 200 аскарини йўқотаётганини ва Россиянинг молиявий тизими бир неча ҳафта давом этган “ажотаждан”дан кейин нормал ҳолатга қайтган.
Ғарб санкциялари

Россия Украинани демилитаризация ва денацификация
қилиш бўйича махсус операцияни эълон қилганидан сўнг АҚШ бошчилигидаги Ғарб давлатлари Москвага нисбатан санкциялар босимини кескин кучайтирди. Чекловчи чоралар биринчи навбатда банк сектори ва юқори технологияли маҳсулотлар етказиб беришга қаратилган. Кўплаб брендлар Россиядан чиқиб кетишди.

Кремль ушбу бу чораларни мисли кўрилмаган иқтисодий уруш деб атади, лекин воқеаларнинг бундай ривожланишига тайёр эканини билдирди.

Россия банки валюта бозорини барқарорлаштирди, дўстона бўлмаган мамлакатларга газни рублда сотиш эълон қилинди.

КенгайтиришЙиғиштириш
Янгиликлар лентаси
0