Шавкат Мирзиёев “БРИКС плюс”да нималарни таклиф қилди

© Пресс-служба президента УзбекистанаОсновные тезисы Шавката Мирзиёева на "БРИКС плюс"
Основные тезисы Шавката Мирзиёева на БРИКС плюс - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2022
Oбуна бўлиш
Шавкат Мирзиёев “БРИКС плюс” давлатлари форумида замонавий технологиялар, транспорт-логистика, иқлим ўзгаришига қарши курашиш соҳаларида ҳамкорлик қилишни таклиф қилди.
ТОШКЕНТ, 25 июн – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев “БРИКС плюс” давлатлари мулоқотида онлайн иштирок этди.
Ўз нутқида президент бугунги кунда Ўзбекистон ўз олдига қўйган мақсадлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг асосий устувор йўналишлари давлат бошқарувини такомиллаштириш, камбағалликни қисқартириш ва 2030 йилга бориб аҳолиси ўртачадан юқори даромад оладиган давлатлар қаторидан жой олиш, инклюзив ижтимоий тараққиётни таъминлаш, Марказий Осиё минтақасида яхши қўшничилик ва барқарорликни мустаҳкамлаш ҳисобланади, - деди президент.
Шавкат Мирзиеёв “БРИКС плюс” давлатлари билан ҳамкорликни ривожлантириш мақсадида қуйидагиларни таклиф этди:
Ўзбекистон кенг кўламли халқаро шерикликка, шу жумладан, “Жануб – Жануб” форматидаги ҳамкорликка очиқ ва бу йўлга содиқ;
Жаҳон иқтисодиётида кузатилаётган инқирозли вазиятда тўсиқларни бартараф этиш ва янги ишлаб чиқариш ва савдо-логистика занжирини яратиш, саноат кооперацияси бўйича лойиҳаларга инвестициялар жалб этиш ва инфратузилмаларни модернизация қилиш;
технологиялар трансфери ва инновацияларни жорий этиш, сунъий интеллект, рақамлаштириш, биотехнологиялар, жумладан вакциналар ишлаб чиқариш, соҳасида ҳамкорликни янада чуқурлаштириш;
“БРИКС плюс” ишбилармон доиралари форумини йўлга қўйиш;
Ўзбекистон транспорт-коммуникациялар соҳасидаги боғлиқликни кучайтириш ҳамда “Шимол – Жануб” ва “Ғарб – Шарқ” трансконтинентал йўналишларига минтақамизни жалб этиш тарафдори;
бозорларда озиқ-овқат маҳсулотларининг барқарор ва очиқ ҳаракатини таъминлаш (БМТ таклифи);
Иқлим ўзгаришига қарши биргаликда курашиш - биохилма-хилликни сақлаб қолиш, сув балансини таъминлаш, “яшил иқтисодиёт” соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш;
БРИКС ва ШҲТнинг ўзаро амалий ҳамкорлик механизмларини ишлаб чиқиш;
“БРИКС плюс” - Хитой томонининг раислигида онлайн шаклда ўтказиладиган тадбирда БРИКС гуруҳи мамлакатлари – Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Жанубий Африка Республикасининг давлат ва ҳукумат раҳбарлари, шунингдек, Аргентина, Индонезия, Жазоир, Малайзия, Миср, Эрон, Қозоғистон раҳбарлари ҳам иштиро этади. Жами 18 та мамлакат делегациялари қатнашиши кутилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0