Россия

Террорчилар Афғонистондан база сифатида фойдаланмоқчи - Шойгу

© Sputnik / Пресс-служба Минобороны РФ / Медиабанкка ўтишСовещание С. Шойгу с руководством Минобороны РФ
Совещание С. Шойгу с руководством Минобороны РФ - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.06.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Сергей Шойгу Марказий осиёлик ҳамкасабаларига террорчиларнинг Афғонистонга доир режалари ҳақида маълум қилди.
ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Террорчилар қўшни давлатларга кириб олиш учун Афғонистондан база сифатида фойдаланмоқчи, деди Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистондаги ҳамкасблари билан бўлиб ўтган учрашувда.
“Халқаро террорчилар етакчилари Афғонистон ҳудудини қўшни давлатларга кириб олиш ва жиҳодчиларнинг яширин тармоғини яратиш, шу жумладан, жангариларни қайноқ нуқталардан Афғонистонга кўчириш учун база сифатида қарамоқда”, - деди Россия мудофаа вазири.
Унинг сўзларига кўра, минтақада диний радикализм мафкураси, наркотрафик ва трансчегаравий жиноятчилик кенг тарқалмоқда, шунинг учун Россия ва Марказий Осиё давлатлари минтақада терроризмга қарши курашиш бўйича ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги мувофиқлаштиришни кучайтириш ва бу борада умумий ёндашувларни шакллантириши зарур, - деди вазир.
Россия мудофаа вазири бироз олдин Афғонистонда вазият жиддийлигича қолаётгани, мамлакатда хавлар ортиб бораётгани, америкликлар қолдирган кўплаб қурол аслаҳа номақбул қўлларга тушиб қолаётгани ҳақида маълум қилган эди.
Сўнгги кунларда Афғонистон ичида ўзаро келишмоқчилик ва низолар тобора ортиб бормоқда. Хусусан, Толибон* томонидан ҳукуматдан ўрин ажратилмагани ва турли дискриминацион чоралар қўлланилгани туфайли шимолий вилоятларда яшайдиган халқлар ўзбеклар, тожиклар ва ҳазоралар орасида Толибон*га қарши кайфиятлар кескин кучайган. Яқинда Балхаб вилояти етакчиси Махди Балхаби Толибонга бўй сўнмаслигини эълон қилди. 23 июнь куни Балхаби ва Толибон кучлари орасида бўлиб ўтган дастлабки тўқнашувда Балхаби ғолиб чиқди, Толибон* 20-40 кишигача йўқотиб чекинишга мажбур бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Россия 2021 йилда Москвада бўлиб ўтган учрашувда Афғонистон янги раҳбарияти Толибон*га (Россияда таъқиқланган) мамлакатда инклюзив - яъни барча миллатлар ва сиёсий партия вакилларини қамраб олувчи ҳукумат тузиш кераклигини ва фақат шундан сўнг янги ҳукуматни тан олиши мумкинлигини маълум қилган эди.
*Террорчилик фаолияти учун Россияда таъқиқланган ташкилот
Янгиликлар лентаси
0