Ўзбекистонда туризмнинг янги тури пайдо бўлмоқда - видео

Oбуна бўлиш
Ўз уйида кичик меҳмонхоналар ташкил қилиб сайёҳларни қабул қилиш ҳам қўшимча даромад, ҳам иш ўринлари яратишга ёрдам беради.
ТОШКЕНТ, 25 июн - Sputnik. Ўзбекистон Туризмнинг янги тури пайдо бўлмоқда. Тошкент ва бошқа вилоятларда одамлар ўз уйида кичик меҳмонхоналар очиб, сайёҳларни қабул қилишмоқда. Бу ҳам қўшимча даромад, ҳам иш ўринлари яратишга ёрдам беради.
Оилавий меҳмон уйлари ташкил этилиши натижасида кўпчилик ўз уйида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, даромад топиш, шунингдек, бандлигини таъминлаш, туризмни ривожлантириш имкониятига эга бўлмоқда.
Айни пайтда Тошкент вилоятида 800 дан ортиқ меҳмон уйи мавжуд. Айни пайтда Паркент туманида 56 та меҳмон уйи фаолият юритмоқда.
Батафсил видеолавҳамизда томоша қилинг.
Янгиликлар лентаси
0