Юрий Шатунов билан видолашув маросимига 10 мингдан ортиқ одам келди - видео

© Sputnik / Григорий Сысоев / Медиабанкка ўтишПрощание с Юрием Шатуновым
Прощание с  Юрием Шатуновым - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.06.2022
Oбуна бўлиш
"Ласковый май" гуруҳининг солисти Троекуровский қабристонига дафн этилади.
Якшанба куни эрталаб Москвадаги Троекуровское қабристонига хонанда Юрий Шатунов билан видолашув морасимига юзлаб одамлар келди, деб хабар қилди РИА Новости.
Қабристонга кириш қисмида катта навбат пайдо бўлди. Хабарда айтилишича, видолашув маросимига 10 мингдан ортиқ одам келди.
Кўплаб мухлислар оқ атиргуллар гулдасталари билан келишди.
23 июнь куни кечқурун “Ласковый май” гуруҳи солисти, 90-йилларда хит бўлган қўшиқлар муаллифи Юрий Шатунов вафот этди.
Унинг ўлимга юрак хуружи сабаб бўлди. Хонандани шифохонага олиб кетишаётганда, тез ёрдам машинасида жони узилди.
Юрий Шатунов 48 ёшда эди. Ёшлигиданоқ юлдузлик даражасига эришган Юрий Шатунов умрининг сўнгги кунига қадар мусиқа билан шуғулланган.
Юрий Шатунов 1973 йил 6 сентябрь куни Россияда туғилган. 2019 йилда унинг “Любимые песни” албоми чиққан бўлса, 2020 йилда яна учта жамланмаси — “Спасибо тебе”, “Остановиться не могу” ва “Заметает листья снег”ни мухлисларига тақдим этган.
Янгиликлар лентаси
0