Спорт

Бадиий гимнастика бўйича ОЧ: Ўзбекистонда 6 та олтин ва 3 та кумуш

© Миллий олимпия қўмитасиБадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати: 6 та олтин ва 3 та кумуш
Бадиий гимнастика бўйича Осиё чемпионати: 6 та олтин ва 3 та кумуш - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Ўзбекистонлик бадиий гимнастикачилар Осиё чемпионатини 17 та медаль билан якунлашди.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Бадиий гимнастика бўйича Ўзбекистон терма жамоaси Таиланднинг Паттайя шаҳри мезбонлик қилган қитъа биринчилигининг сўнгги кунида 17 та медални қўлга киритди.
Тахмина Икромова ҳалқа, тўп ва булава машқларида тенгсиз, деб топилди. Шунингдек, Сабина Ташкенбаеванинг тўп билан амалга оширган дастури кумуш медалга лойиқ кўрилди.
Гуруҳ машқида 3 тасма ва 2 тўп билан ўз дастурини ижро қилган қизлар ҳам қитъа вакилалари орасида энг юқори кўрсаткични қайд этишди.
Жамоа ҳисобига яна 2 та олтин медални ёшлар тоифасида Эвелина Атальянцнинг булава, Вилана Савадяннинг эса тасма билан чиқиши келтирди. Гуруҳ машқида 5 тўп билан ўз чиқишларини намойиш этган қизлар эса шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилишди.
Шу тариқа, терма жамоанинг мазкур қитъа биринчилигида жамғарган медаллари 10 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронзани ташкил этмоқда.
Янгиликлар лентаси
0