Жамият

Энг яхши материал муаллифларига пул мукофоти берилади

© Sputnik / Evgeny Biyatov / Фотобанкка ўтишЖурналисты в Центре международной торговли на Красной Пресне перед началом ежегодной большой пресс-конференции президента РФ Владимира Путина
Журналисты в Центре международной торговли на Красной Пресне перед началом ежегодной большой пресс-конференции президента РФ Владимира Путина - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2022
Обуна бўлиш
Yandex newsTelegram
Энг яхши материал ёзган журналист 50 бараваргача моддий рағбатлантирилади, “Олтин қалам” миллий мукофоти ғолибига эса автомобиль берилади.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. ОАВда эълон қилинган 100 тагача энг яхши материал учун муаллифлар пул мукофоти билан тақдирланади. Бу ҳақда 27 июнь куни президент томонидан имзоланган қарорда назарда тутилган.
1 июлдан бошлаб 2025 йил 1 июлга қадар:
ОАВ фойда солиғини белгиланган солиқ ставкаларига нисбатан 50 фоиз камайтирилган солиқ ставкалари бўйича тўлайди. Реклама хусусиятига эга бўлган ОАВ бундан мустасно.
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб кириладиган матбаа ускуналари, замонавий фото ва радиотелевизион ускуналар ҳамда қоғоз божхона божидан озод этилади.
2023 йилдан бошлаб:
Тегишли давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда бошқа муассасаларга 110 нусха даврий босма нашрлар ва 67 нусха китоб маҳсулотларининг мажбурий бепул нусхаларини юбориш амалиёти бекор қилинади. Улар томонидан босма маҳсулотларни харид қилиб олиш тартиби жорий қилинади.
2022 йил 1 октябрдан бошлаб:
Болалар учун мўлжалланган теле- ва радиомаҳсулотларни ишлаб чиқариш ва эфирга узатиш бўйича ҳар йили энг яхши 30 та лойиҳа учун ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 бараваригача миқдорда бўлган танлов эълон қилинади.
Фаол журналистларни мунтазам рағбатлантириш ва улар ўртасида ижодий соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш мақсадида ҳар чоракда:
оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган 100 тагача энг яхши материал учун муаллифлар (ижодий гуруҳ аъзолари) қуйидан юқорига ўсиб бориш тартибида базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача миқдорда пул мукофоти билан тақдирланади;
амалий ва долзарб аҳамиятга эга бўлган 100 тагача энг яхши таҳлилий материални тайёрлашва эълон қилиш учун давлат грантлари ва давлат ижтимоий буюртмаларини бериш бўйича танлов эълон қилинади.
Энг яхши материалларни кенг жамоатчилик ва малакали мустақил экспертлар томонидан очиқ ва шаффоф усулда электрон аниқлаш тизими – махсус электрон платформа ишга туширилади.
“Олтин қалам” миллий мукофоти
2023 йилдан бошлаб “Олтин қалам” миллий мукофоти совриндорлари учун:
бош миллий мукофот учун – автомобиль;
биринчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари;
иккинчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 175 баравари;
учинчи ўрин учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 баравари;
12 та рағбатлантирувчи номинациянинг ҳар бири учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти билан тақдирланади.
2022 йил 1 сентябрдан бошлаб:
ОТМда журналистика йўналиши бўйича таълим берадиган профессор-ўқитувчиларнинг муаллифлик кўрсатув ва эшиттиришлари ҳамда йирик таҳлилий мақолалари уларни моддий рағбатлантириш нуқтаи назаридан илмий мақолага тенглаштирилади.
ОАВ таҳририятлари, нашриётлар, матбаа корхоналари ва ахборот хизматларида камида беш йил ишлаган ҳамда ушбу йўналишлар бўйича олий таълим муассасаларида дарс бераётган, фахрий унвонларига эга бўлган шахслар меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартларига кўра профессор ва доцент илмий унвонига эга бўлган шахсларга тенглаштирилади.
Олий таълим муассасалари ректорларига журналистика соҳаси бўйича кадрлар тайёрлаш жараёнига ОАВнинг таниқли ва тажрибали ходимларини, соҳанинг етук мутахассисларини жалб қилиш ва улар меҳнатини ОТМнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қўшимча рағбатлантириш ҳуқуқи берилади.
Қолаверса, 2023–2024 йилларда 50 нафар журналист ва таҳририят ходимлари хориж мамлакатларига малака ошириш, тажриба ўрганиш, стажировка ўташ ва нуфузли медиа тадбирларда иштирок этиш учун юборилади. Улар учун хорижлик малакали мутахассислар жалб этилган ҳолда ўқув курслар ташкил этилади.
Янгиликлар лентаси
0