Жамият

Наманганда қудуққа тушиб кетган 3 яшар бола қутқариб қолинди

© Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизматиНаманганда 3 яшар бола қудуққа тушиб кетди
Наманганда 3 яшар бола қудуққа тушиб кетди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Қўни-қўшнилар ёрдами билан бола қудуқдан чиқариб олинган.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. Наманган вилояти Поп туманида уч ёшли бола қопқоғи очиқ бўлган қудуққа тушиб кетди. Ҳозирда бола соғ-саломат. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 22 июнь куни соат 18:00 атрофида Озод маҳалласи Наврўз кўчасидаги кўп қаватли уйда яшовчи, 2019 йилда туғилган И.М. кўчада ўйнаб юрган пайтда эҳтиётсизлиги туфайли қопқоғи очиқ турган қудуққа тушиб кетган.
© Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизматиНаманганда 3 яшар бола қудуққа тушиб кетди
Наманганда 3 яшар бола қудуққа тушиб кетди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2022
Наманганда 3 яшар бола қудуққа тушиб кетди
Қўни-қўшнилар ёрдами билан бола қудуқдан чиқариб олинган. Ҳолат бўйича туман фавқулодда вазиятлар бўлимига ҳеч қандай маълумот келиб тушмаган.
Ҳозирда бола соғ-саломат. Поп туман фавқулодда вазиятлар бўлими давлат қуйи тизимига кирувчи ташкилотларга қудуқ қопқоқларини очиқ қолдирмасликдан огоҳлантирган.
Янгиликлар лентаси
0