Спорт

Осиёлик чемпион Шаҳзод Рўзиоҳуновнинг режаси аниқ бўлди

© Foto : Из личного архиваЧемпион Азии по греко-римской борьбе Шахзод Рузиохунов
Чемпион Азии по греко-римской борьбе Шахзод Рузиохунов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бишкек шаҳрида эркин юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ҳамда ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Шаҳзод Рўзиоҳунов олтин медални қўлга киритди.
23 июнь куни Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида эркин юнон-рум ва аёллар кураши бўйича ўсмирлар (U 17) ҳамда ёшлар (U 23) ўртасидаги Осиё чемпионатида ҳамюртимиз Шаҳзод Рўзиоҳунов олтин медални қўлга киритди.
© Foto : Из личного архиваЧемпион Азии по греко-римской борьбе Шахзод Рузиохунов
Чемпион Азии по греко-римской борьбе Шахзод Рузиохунов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2022
Чемпион Азии по греко-римской борьбе Шахзод Рузиохунов
“Тўғриси ғалабадан умид узиб тургандик, курашчилар чарчаб қолишганди. Лекин Шаҳзод кураш якунланишининг охирги сонияларида битта усул билан эронлик рақиби Фарзад Балутакини мағлубиятга учратди. Мен йиғлаб юбордим”, дейди мураббий Валижон Жонхўрозов.
Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Олимпия захиралари коллежи 9-синф ўқувчиси Шаҳзод Рўзиоҳунов юнон-рум кураши бўйича 45 кг вазн тоифасида Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. Эндиликда у 23-27 июль кунлари Италиянинг Рим шаҳрида ўтказиладиган Кураш бўйича U-20 Европа чемпионатида иштирок этади.

Ишонч

“Биз ҳозирда Римда бўлиб ўтадиган чемпионатга катта тайёргарлик кўряпмиз. Шаҳзоддан умидимиз катта. Унинг ғалабаси биз мураббийларни ҳам ютуғидир. Келгусида коллеж ўқувчилари орасидан кўплаб Осиё ва жаҳон чемпионларини чиқарамиз”, - дейди фахр билан мураббий.
© Foto : Из личного архиваЧемпион Азии по греко-римской борьбе Шахзод Рузиохунов
Чемпион Азии по греко-римской борьбе Шахзод Рузиохунов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2022
Чемпион Азии по греко-римской борьбе Шахзод Рузиохунов
Самарқанд вилояти Тойлоқ тумани Олимпия захиралари коллежи директори Қурбонов Ўткир чемпион ўқувчиси ҳақида сўзлади:
“Коллежнинг барча ўқувчиси мени шогирдларим, шунингдек Шаҳзод ҳам. Шогирдим курашда ғолиб бўлганидан жуда ҳам хурсандман. Аэропортда ўғлини кутиб олган онасининг кўзидаги ёшни кўриб мен ҳам жуда таъсирланиб кетдим. Шаҳзод халқаро беллашувда ҳам фахрли ўрин олиб қайтишига ишонаман”, дейди директор.

Кучли ҳаяжон

“Ғалабага етиш осон бўлмади. Рақибим анча кучли эди, лекин мен курашаётганда онамни, акам ва синглимни, мураббийларимни кўз олдимга келтиравердим. Сониялар тугаб бораётганди, бор кучимни сарфлаб рақибимни йиқитдим. Кучли ҳаяжондан ўзим ҳам бақириб юбордим”, - дейди юнон-рум кураши бўйича ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпиони Шаҳзод Рўзиоҳунов.
Курашчи олдиндаги чемпионатга тайёрланаётганини, ўзига билдирилаётган юксак ишончни оқлашга ҳаракат қилишини алоҳида таъкидлади.
Шаҳзод Рўзиоҳунов финалга қадар кореялик Хан Ужин (8-0), япониялик Тайга Кишида (6-0), қозоғистонлик Шингизхан Абдихалимовни (3-2) мағлубиятга учратган.
Янгиликлар лентаси
0