Дунёда

Тўтиқушнинг тақлиди жиноятни очишга ёрдам берди

© ВикипедияТўтиқушнинг тақлиди жиноятни очишга ёрдам берди
Тўтиқушнинг тақлиди жиноятни очишга ёрдам берди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 27.06.2022
Обуна бўлиш
НовостиTelegram
Бад исимли тўтиқушнинг хўжайини отиб ўлдирилди. Ягона гувоҳ қуш полицияга жиноятчини топишга ёрдам берди.
ТОШКЕНТ, 27 июн — Sputnik. АҚШда тўтиқуш ўз хўжайинининг қотилини топишга ёрдам берди.
Айтилишича, 2015 йил 13 май куни Мичиган полицияси Дюрандлар хонадонига келиб, эр-хотинларни қонга беланган ҳолатда аниқлади.
46 ёшли Мартин Дуранд қуролдан бешта ўқ еган, унинг рафиқаси Гленна эса бошидан жароҳат олиб, мужиза туфайли омон қолди. У касалхонага ётқизилди ва у ерда саломатлигини тўлиқ тиклади.
Жиноятга гувоҳлар йўқлиги, устига-устак қўшнилар ҳам ҳеч нарса эшитишмагани туфайли, полиция қотилни қидиришни бошлашга қарор қилди.
Қотиллик содир этилган куни эр-хотин билан хонада Мартиннинг Бад исмли Африка кулранг тўтиқуши ҳам бўлган. Қуш Мартиннинг собиқ хотини Кристина Келлер билан яшашга юборилганидан сўнг, гапиришни бошлаган.
Кристина қуш собиқ эрининг оҳангида гаплаша бошлаганини эшитганида даҳшатга тушди.

У "Отманг!" сўзини тез-тез такрорлаган ва ҳудди ўлдирилган хўжайини каби уришиб кетган.

Бир куни эса, икки хил одамни тақлид қилиб, Мартин ва Гленна ўртасидаги жиноят кунида содир бўлган жанжални такрорлади.
Судда тўтиқушнинг "гувоҳлигидан" фойдаланишмади, аммо улар полициячиларни Мартиннинг ўлимида унинг турмуш ўртоғи айбдор эканлигига ишонтиришди.
Кейинчалик Гленнанинг ўйинга берилиб кетгани, бунинг оқибатида оилавий бюджетдан кўп пул йўқотилгани аниқланди. Айтилишича, бу ҳолат улар яшаб турган хонадонни қарздорлик учун ҳибсга олинишига олиб келган.
Ҳисоб-китобларни Гленна амалга оширгани учун Мартин бу ҳақда ҳеч нарса билмаган.
Аёл узоқ вақт давомида антидепрессант воситаларини қабул қилиб юрган. Турмуш ўртоғини ўлдиришдан бир неча кун олдин эса уларни ичишни тўхтатган.
Фожеадан икки йил ўтгачгина, Гленна Дюрам биринчи даражали қотилликда айбдор деб топилди ва умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Жиноятчининг асосий гувоҳи эса Кристина Келлер билан қолди.
Қўнғир ранг тўтиқуш онгли тарзда диалог олиб бориш жиҳати билан ажралиб туради. Уларни “қушлар дунёсидаги Эйнштейн” деб ҳам аташади.
Янгиликлар лентаси
0